ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН…

14

Жаннатмакон ўлкамизнинг мўмин-мусулмонлари ойларнинг саййиди бўлган Рамазон ойини ниҳоятда кўтаринки руҳда, кечаларини тоат-ибодат, кундузларини рўзадор ҳолда файзу футуҳ билан ўтказишди. Бу ойни солиҳ амаллар ва Аллоҳ розилиги йўлидаги ибодатлар ойига айлантиришди.   Рамазон ҳайитини дунёдаги миллионлаб мусулмонлар қатори юртимиз мўмин-мусулмонлари ҳам катта шодиёна ва хурсандчилик билан ўтказадиган муборак айёмдир. Чунки ушбу кун тутган рўзаларимиз қабул этиладиган, Аллоҳнинг раҳмати ва фазли ер юзига мўл-кўл ёғиладиган, Аллоҳга қуллик ва итоатда қалбларимиз завқланадиган ажойиб вақтдир. Шу боис Рамазон ҳайити байрамида хурсандчилигимизни, саховатимизни ва юксак одоб-ахлоқимизни ҳар қачонгидан кўра кўпроқ изҳор қилишимиз керак.

Аллоҳ таолонинг марҳамати билан, юртимизда барчамизни хурсанд қиладиган катта ўзгаришлар бўлмоқда, бунинг учун Парвардигоримизга тинимсиз ҳамду сано айтамиз. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир”, деб марҳамат қилади (Иброҳим сураси, 7-оят).

Бизга берилаётган яхшиликларга имконимиз борича яхшилик, солиҳ амаллар билан жавоб қайтармоғимиз лозим бўлади. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам ҳам бу маънони таъкидлаб, айтадилар: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Одамларга ташаккур қилмаган, Аллоҳга ҳам шукр қилмайди” (Имом Термизий ривоят қилган).

Аллоҳ таоло Ўз кудрати ва иродаси ила инсондек азиз ва мукаррам зотга ер юзини обод этишдек муҳим вазифани топшириб, унга барча нарсани бўйсиндирди. Инсон яхшилик ва ёмонликка бўлган муносабати билан имтиҳондан ўта билса, имтиҳон якунига мувофик, яхши ва ёмон натижаларга сазовор бўлади.

Ҳайит кунлари мусулмонларнинг азиз байрами бўлгани учун у кунда шоду-ҳуррамлик, хурсандчилик қиладиган, кексаларни, ота-она, қариндошларни зиёрат қиладиган, беморлар ҳолидан хабар олинадиган ҳамда закот ва хайр эҳсон қилинадиган кундир.

Бундан кўзланган асосий мақсад жамиятда бир қадар тенглик пайдо қилиш, бой ва фақир ўртасида илиқ муносабатларни вужудга келтириш, Ислом динининг нақадар инсонпарвар, меҳр-мурувватга тарғиб қилувчи дин эканини намойиш қилиш, қолаверса, закот берувчининг молини поклаб, уни талофатдан асраш ва яна ҳам кўпайишига замин тайёрлашдир.

Ҳайит кунлари дуолар қабул қилинадиган кундир. Бу кунда кўп жойларда одамлар урф қилиб, тўп-тўп бўлиб қабристонга, азадор хонадонларга бориш ҳоллари ҳам учраб турмоқда. Бу иш шаръан дуруст эмас. Мана бундай ношаръий амаллардан қайтайлик, ўзимизни ортиқча бидъат амаллардан сақлайлик. Бунинг ўрнига тинчлик, хотиржамлик шарофати ила Аллоҳнинг берган неъматларига шукр қилиб, эрта тонгдан масжидга чиқсак, бомдод намози ва ҳайит намозини жамоат билан адо этиб, кўпчилик билан қўлларимизни дуога очсак, қалбимиздаги истакларимизни, юртимиз тинчлиги ва фаровонлигини Аллоҳ таолодан сўрасак, иншааллоҳ, эл-юртимиз, хонадонларимиз учун Аллоҳ таолонинг баракотлари ёғилади.

Истиқлол шарофати билан ҳар йили давлатимиз раҳбари томонидан махсус қарор қабул қилиниб, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари дам олиш кунлари деб эълон қилинади. Барча юртдошларимиз бу икки кунни кўтаринки байрам руҳида кенг нишонлаб келмоқдалар.

Аллоҳ таоло Юртимиз тинчлигини бардавом қилиб, хотиржамликда ибодат қилиб юришликни барчаларимизга насиб этсин…..

Музаффар Қосимов,

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом

билим юрти маънавий-маърифий

ишлар бўйича мудир ўринбосари