Қадр кечасининг фазилати
24

Муборак рамазон ойида шундай бир кеча борки, бу кечадаги ибодат бошқа ойларда қилинган минг ойлик ибодатдан афзалдир. Бу ҳақида Aллоҳ таоло ўзининг каломида марҳамат қилади:
شَهْرٍ أَلْفِ مِنْ خَيْرٌ الْقَدْرِ لَيْلَةُ
“Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир”. (Қадр сураси, 3-оят)
Минг ой таҳминан 83 йилу 4 ойга тенг бўлади. Демак, биргина қадр кечасида қилинган ибодат узоқ умр кўрадиган киши умри давомида қиладиган ибодатидан афзалроқ бўлар екан. Мусулмон киши бу кечага бееътибор бўлмаслиги керак.
وَعَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ: دَخَلَ رَمَضَانُ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ هَذَا الشَّهْرَ قَدْ حَضَرَكُمْ وَفِيهِ لَيْلَةٌ خَيْرٌ مَنْ أَلْفِ شَهْرٍ مَنْ حُرِمَهَا فَقَدْ حُرِمَ الْخَيْرَ كُلَّهُ وَلَا يُحْرَمُ خَيْرَهَا إِلَّا كل محروم» . رَوَاهُ ابْن مَاجَه.
Aнас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Рамазон ойи кирди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга мана бу ой кириб келди. Бу ойда минг ойдан кўра яхшироқ бир кеча бор. Ким у кечадан маҳрум бўлса, батаҳқиқ барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди. Бу кечанинг яхшиликларидан фақатгина (барча яхшиликлару, бахт-саодатдан) маҳрум бўлганларгина маҳрум бўлади”, дедилар”. (Ибн Можа ривояти).
Демак, Қадр кечасига яхшиликдан бирорта насибаси йўқ, бахциз кишиларгина бееътибор бўлар екан.
Бу кечада фаришталар ва Жаброил алайҳиссалом Aллоҳ таолонинг келаси йилгача тақдир қилган ишлари ила тушадилар. Бу кеча тинчлик-саломатлик кечасидир. Бу кечада фаришталар тонг отгунча мўминларга салом берадилар.
Aллоҳ таоло Қадр сурасида марҳамат қилиб айтади:
تَنَزَّلُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ فِيهَا بِإِذْنِ رَبِّهِمْ مِنْ كُلِّ أَمْرٍ (4) سَلَامٌ هِيَ حَتَّى مَطْلَعِ الْفَجْرِ
“Унда фаришталар ва Руҳ (Жаброил алайҳиссалом) Роббларининг изни билан барча ишлар учун тушадилар. У тонг отгунича салом бўлиб туради. (Қадр сураси, 4-5-оятлар)
Aллоҳ таоло барчамизни қадр кечасини ғанимат биладиган бандаларидан қилсин.
«Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси М.Мирмахаматов
