Қуръони карим ва ҳадисларда бағрикенглик

37

Кишилик жамиятининг тинч ва барқарор тараққиётини таъминлашда бағрикенглик катта аҳамиятга эгадир. «Бағрикенглик» чинакам инсоний фазилат бўлиб, араб тилида «Самаҳа» ёки «Тасамуҳ» дейилади. Исломнинг бағрикенглигини Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг шахсий намуналарида тўлиқ ва равшан кўриш мумкин.

Шунинг учун Қуръони каримнинг услубига назар солинса, инсонларнинг қалбини жунбушга келтирувчи, уларнинг диққатларини муҳим бир масалага қаратувчи хитоб билан бошланган оятлар мавжуд.

Бу оятлар «Яа айюҳаллазӣна āманӯ» – «Эй имон келтирганлар!» деган улкан хитоб билан бошланади. Бундай оятларда айнан мўмин-мусулмонларга тегишли масалалар келади. Аммо қолган барча оятлари умуминсоний, умумбашарий кўрсатмалар бўлиб, уларда динидан, ирқидан, жинсидан қатъи назар, бутун инсоният назарда тутилади. Бағрикенглик деганда бир маконда яшовчи турли хил диний, миллий, ирқий ва бошқа қатлам вакилларининг ўзаро ҳамжиҳатликда яшашлари тушунилади. Ислом дини таълимотига кўра, инсонларнинг қайси дин, қайси миллат ёки қайси ирқ вакили бўлишидан қатъи назар уларга яхши муомала қилишга буюрилади.

Дарҳақиқат, ислом илк даврданоқ ўзидан олдинги динларга ҳеч қандай тазйиқ ўтказмади. Унинг таълимотига биноан барча пайғамбарлар биродардирлар, рисолатда улар орасида ҳеч қандай афзаллик йўқ, эътиқодга, динга мажбурлаш мумкин эмас. Самовий динларнинг ибодатхоналари ҳимоя ва мудофаа қилиниши керак, динлардаги ихтилофлар қотиллик ва адоватга сабаб бўлмаслиги, яхшилик “силаи раҳм”дан тўсмаслиги лозим[1]. Инсон зоти мукаррам қилиб яратилган ва бунга Қуръонда бир неча жойда мисоллар келтирилган:

۞وَلَقَدۡ كَرَّمۡنَا بَنِيٓ ءَادَمَ وَحَمَلۡنَٰهُمۡ فِي ٱلۡبَرِّ وَٱلۡبَحۡرِ
وَرَزَقۡنَٰهُم مِّنَ ٱلطَّيِّبَٰتِ وَفَضَّلۡنَٰهُمۡ عَلَىٰ كَثِيرٖ مِّمَّنۡ خَلَقۡنَا تَفۡضِيلٗا٧٠﴾

“Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу—мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов билан) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар билан ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик[2]”

Бундан Инсоннинг қанчалар улуғлигини ва унга қандай юксак имкониятлар берилганини билиб олишимиз мумкин. Яратганда ҳам Аллоҳ таоло якка қилиб яратмади балки турли хил миллатлар қилиб яратди бу ҳақида қуйидаги оятда зикр қилинган.

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ إِنَّا خَلَقۡنَٰكُم مِّن ذَكَرٖ وَأُنثَىٰ وَجَعَلۡنَٰكُمۡ شُعُوبٗا وَقَبَآئِلَ لِتَعَارَفُوٓاْۚ
 إِنَّ أَكۡرَمَكُمۡ عِندَ ٱللَّهِ أَتۡقَىٰكُمۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٞ١٣﴾[3]

“Эй Одамлар, биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир.”

Бу турли хил қабилалардан турли хил миллат ва элатлар тарқалди. Булар диний эътиқод жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. Ҳар бир дин вакил бошқа дин вакил билан ҳурмат билан муомала қилишга мажбурдир. Динлар ва инсонлар орасида яхши муносабат қилганлар борасида Қуръони каримда қуйидагича зикр қилинади:

﴿لَّا يَنۡهَىٰكُمُ ٱللَّهُ عَنِ ٱلَّذِينَ لَمۡ يُقَٰتِلُوكُمۡ فِي ٱلدِّينِ وَلَمۡ يُخۡرِجُوكُم مِّن دِيَٰرِكُمۡ أَن تَبَرُّوهُمۡ وَتُقۡسِطُوٓاْ إِلَيۡهِمۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُقۡسِطِينَ٨﴾

“Дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз юртингиздан (ҳайдаб) чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишингиз ва уларга адолатли бўлишингидан Аллоҳ сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолатли кишиларни севар[4]”

Бу оятда ислом дини вакилларини бошқа дин вакилларига адолатли муносабатда бўлиш талаби қўйилади. Ҳадиси шарифларда ҳам бағрикенгликка алоҳида эътибор берилган.

عن معقل بن يسار قال: قال صلى الله عليه و سلم : أفضلُ الإيمانِ الصَّبرُ و السَّماحةُ [5]

“Маъқил ибн Ясар родияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Имоннинг афзали сабр ва бағрикенгликдир”.

Бу ҳадисда ҳам бағрикенглик имоннинг узвий қисмларидан бири эканлигини айтиб ўтилмоқда. Афзал имон қаторида айтилишининг ўзи ҳам бағрикенгликни қанчалик муҳим аҳамият касб этишини кўрсатиб туради. Бағрикенглик бу бир инсоннинг бошқасига яхши муносабат қилишигина эмас балки уни бошқа дин вакили, танимаган инсонига ҳам яхшилик қила олиши, раҳм қила олишига ҳам айтилади. Бу ҳақида турли хил ҳадислар ворид бўлган. Улардан бири будир:

عن جرير بن عبدالله قال: قال صلى الله عليه و سلم : من لا يَرْحَمْ لا يُرْحَمْ ، و من لا يَغفِرْ لا يُغْفَرْ له

“Жарир ибн Абдуллоҳ дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Раҳм қилмаган инсонга Аллоҳ ҳам раҳм қилмайди, инсонларни кечирмаган инсонни Аллоҳ ҳам кечирмайди”, дедилар.

Раҳмдиллик уйғониши ҳам бирор бир инсонга ёки бирор бир жонзотнинг ҳолатига ҳам боғлиқдир. Кечириш орқали ҳам инсонлар орасида меҳрибонлик туйғуси шаклланади. Бу раҳм вақти келиб ўзида бағрикенглик хусусиятларини ҳам шакллантиради. Бағрикенглик эса инсонлар орасида яхшилик қила олиш қобилиятида ҳам ўзини намоён қила бошлайди. Бу бағрикенглик маҳсули ўлароқ Андалусия ва бошқа минтақаларда ўз даврини буюк олимларидан Ҳалй Абенрагел (д. 1037), Ҳунайн ибн Исҳақ (809–873) Араб христиан физик олими Маимонидес (1135–1205) ва бошқаларни мисол қилиб кетириш мумкин. Европада араб фотиҳлари борганидан кейин илм янада риволанди. Бу ривожланишларнинг асосий маҳсули бу миллатлааро тотувлик, бағрикенгликдир. Шу ўринда Европалик олимларнинг исломга бўлган муносабатини келтириб ўтмоқчимиз.

Тадқиқотчи Жоржия Ислом ҳукмрон бўлган даврдаги бошқа самовий дин асҳоблари ҳақида шундай ёзади: «Ҳижратнинг тўққизинчи йилига келиб, Ислом дини бутун араб жазирасини қамраб олган бўлса-да, Муҳаммад алайҳиссалом яҳудий ва насороларни ўз динига киришга мажбур қилмаганлар, чунки улар аҳли китоб эдилар. Муҳаммад алайҳиссалом ўзларининг Нажрон бош епископи Абулҳорисга ёзган мактубларида Ислом келгач, араб жазирасида насороларнинг аҳволи яхшиланганини айтиб, жумладан, шундай сўзларни айтганлар:

“Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Аллоҳнинг Расули Муҳаммаддан Нажроннинг бош епископи Абулҳорисга ва унинг барча руҳонийлари ва епископларига. Аммо баъд. Бош епископга, унинг руҳонийлари ва бошқа епископларга маълум бўлсинки, сизларнинг черковларингиз, ибодатхоналарингиз қандай бўлса, шундайлигича қолдирилади. Сизлар ўз ибодатларингизда ҳур ва эркинсиз. Биронтангиз ўз мансаби ва мақомидан четлаштирилмайди. Диний маросимларингизда ҳеч нарса ўзгартирилмагани каби, мазкурлардан ҳам ҳеч нарса ўзгартирилмайди. Модомики, епископлар аҳдга, яъни ўзларининг асл инжилларига содиқ қолсалар ва ундаги таълимотларга, яъни насроний динининг таълимотларига амал қилсалар, Аллоҳнинг ва Расулининг зиммасида, яъни ҳимоясида бўлади. Ким уларни бу нарсадан тўсса, у Аллоҳнинг ва Расулининг душмани бўлади».”.

Булар Қуръон оятлари, Ҳадислар ва Уламоларнинг бағрикенглик борасида билдирган фикрлари эди. Диний бағрикенглик масаласи ривожланиш асрида ҳам ўз аҳамиятини ёқотмаяпти. Мусулмонларлар ва мусулмон бўлмаган халқлар орасида алоқаларни янада ривожланишида ҳам бу халқлар орасидаги бағрикенглик масалалари туфайли бир-бирлигига бўлган муносабатларни янада яхшилаяпти. Бу яхшиланиш натижасида орада маълум вақт узилиб қолган алоқалар яна қайта боғланяпти. Ҳозирги кунда ҳам жамиятни янада ривожлантириш учун бағрикенгликни янада ривожлантиришсак ҳам мусулмонлар ҳам, бошқа дин вакиллари ҳам улкан манфаатлар олишади.

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Каримов Ж. Жаҳолатгақаршимаърифат.
  2. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири ҳилол.
  3. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири ҳилол.
  4. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири ҳилол.

             

 Алимов Абдулҳафиз

“Ёш илмий тадқиқотчи” аъзоси

Хожа Бухорий ўрта махсус ислом билим юртининг 3-босқич талабаси

 

[1] Каримов Ж. “Жаҳолатга қарши маърифат” Тошкент “Ўзбекистон халқаро ислом академияси” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2019. – Б. 14.

[2] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Тафсири ҳилол” .Тошкент: “Ҳилол-нашр”нашриёти, 2008.-Ж-3 Б.441

[3] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.“Тафсири ҳилол” .Тошкент: “Ҳилол- нашр” нашриёти, 2008.-Ж-5 Б.558

[4] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.“Тафсири ҳилол” .Тошкент: “Ҳилол-нашр”нашриёти, 2008.-Ж-6 Б.126

[5] Зайниддин Муҳаммад ал-Мунави. Фаиз ал-қадир шарҳ ал-Жамиъ ал-Сагҳир. Каиро: ал-Мактаба ал-тижария ал-кубра, 1937. – Ж. 2.