Жамоатни маҳкам тутиб, фирқаларга бўлинманг!
33

Аллоҳ таоло инсонларни бир ота бир онадан пайдо қилиб, уларни Ер юзи бўйлаб турли хил миллат ва элатлар шаклида тарқатиб юборди. Инсонларнинг бу каби хилма – хиллиги фитрий бўлиб, Аллох таоло уни илоҳий ҳикмат ила жорий қилди. Яъни, бу бўлиниш ажралиш учун эмас, балки бирлашиш ва ўзаро яқинлашиш учун эканлигини Қуръони каримда баён қилди: “Эй, инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элатлар)лар қилиб қуйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир” (Ҳужурот сураси, 13-оят). Динимизда мана шу ҳақиқатни баён қилиш орқали инсонларни бирликда ва ҳамжиҳатликда яшашга даъват этади.
Айни пайтда динимиз бизларни ўзарро ихтилоф қилишдан, тафриқага булинишимиздан қайтаради. Зеро, ихтилоф ва тафриқа инсонларни бир-биридан узақлаштиради, ўртада адоват ва фитнна пайдо бўлишига сабаб бўлади. Айниқса, динда тафриқага бўлиниш залолат саналиб, инсоннинг икки дунёсини ҳам барбод бўлишига олиб боради. Аллох таоло Қуръони каримда шундай деган: “Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони”ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда узаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қуйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг! Унинг неъмати туфайли биродарларга айландингиз. Дўзах чоҳи ёқасида тургангизда, сизларни ундан қутқарди. Шояд хақ йулни топгайсизлар, деб, Аллоҳ Ўз оятларини сизларга шундай баён қилади” (Оли Имрон сураси, 103-оят).
Ушбу оятда Аллоҳ таоло Ўзининг каломи булмиш Қуръони каримни “маҳкам тутиш”га буюрмоқда. Шунчаки, уни “ушланг” демаяпти. Чунки, ушланган нарса гоҳида беҳосдан қулдан тушиб кетиши мумкин. Аммо махкам тутилганда, уни ҳар қандай ҳолатда ҳам қулдан қуйиб юбормасликка ҳаракат қилинади. Қолаверса, оятда буишни жамоат булиб, барча биргаликда қилишга буюрилмоқда. Акс ҳолда, ҳар ким ўз холичабўлса, ўртада тафовут, келишмовчилик, тафриқа чиқиши табиий ҳолдир. Шунинг учун оятнинг давомида “фирқаларга бўлинманг!” дейилмоқда.
Ҳозирги кунда биз Аллоҳ таолонинг бу амрини тўғри тушиниб олишимиз керак. “Фирқаларга бўлинманг!” дедими, биз ўзаро низо ва адоватларни йиғиштириб, фикрларга бўлинишни тўхтатишимиз керак.
Қачонки бизлар Қуръони Каримни маҳкам тутиш учун бирлашиб, ёнма-ён турар эканмиз, ораларимиздаги адоват ҳам йўқола бошлайди, ўзаро ҳамжиҳатлик ривож топади. Қуръоннинг мўъжизаси ҳам шунда, аслида. Бир тарафдан Аллоҳ таолонинг “фирқаларга бўлинманг!” деган оятларини зикр қилиб турсагу, бошқа тарафдан олимларни, имомларни, мазҳабларни, бошқа мусулмонларни ва улар қилаётган ишларни танқид қилиб турсак, оятга зид иш қилган бўлмаймизми?! Дарвоқе, кейинги пайитларда ижтимоий тармоқлар орқали уламоларни, бошқа мўминларни, диний ташкилотларни танқид қиладиганлар кўпайиб кетди. Ҳолбуки, ояти каримада мўминларнинг биродар булиб яшашлари Аллоҳнинг неъмати эканлиги, айнан биродарлик туфайлигина дўзах чоҳи ёқасидан омон қолиш мумкин эканлиги эслатилмоқда. Бошқа бир оятда эса Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: “Динларини (фирқаларга) бўлиб, (турли) гуруҳларга айланганлар (учун) бирор нарсада (Сиз масъул) эмассиз. Уларнинг иши Аллоҳга (ҳавола). Сўнгра (У) уларни қилиб юрган амалларидан огоҳ қилур” (Анъом сураси, 159-оят).
Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло тафриқа ва гуруҳбозликка олиб борадиган низо ҳамда ихтилофларни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидан бошқа деб, уни ҳидоят йўлига тескари йўл, деб ҳисобламоқда. Аллоҳ таоло бу оятда тафриқа ва гуруҳбозлик Пайғамбаримизнинг умматларига муносиб эмаслигини қаттиқ таъкидламоқда. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта Аллоҳ таоло сизлар учун уч нарсада рози бўлиб, уч нарсада норозидир. Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасдан ибодат қилсангиз, Аллоҳнинг арқони бўлмиш Исломни жам бўлиб маҳкам ушлаб, фирқаланиб кетмасангиз, рози бўлади. Аммо “деди-деди” деб, беҳуда гапни кўпайтирсангиз, кўп савол берсангиз ва мол-дунёни беҳудага сарф қилсангиз, сиздан норози бўлади”, -дедилар (Имом Муслим ривояти). Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Албатта мени умматим залолатга жамланмайди, шундай экан, қачон ихтилофни кўрсангиз, ўзингизга саводи аъзамни (яъни, энг улуғ жамоани) лозим тутинг” (Имом Ибн Можа ривояти).
Уламоларимиз ҳадисдаги “саводи аъзам” калимасини аҳли сунна вал жамоа деб шарҳлаганлар.
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 269-оятида шундай деган: “У Ўзи хоҳлаган кишиларга ҳикмат (пайғамбарлик ёки Қуръон илмини) беради. Кимга (мазкур) ҳикмат берилган бўлса, демак, унга кўп яхшилик берилибди. Бундан фақат оқил кишиларгина эслатма олурлар” (Бақара сураси, 269-оят).
Демак фаҳм-ҳикмат шундай улуғ нарса эканки, инсон у орқали Қуръон, ҳадис илмларини билиб, ундан туғри ҳукм чиқара билиш ҳамда ҳар бир оят ва ҳадиснинг моҳиятига тушуна олиш қобилиятига эга бўлади. Аллоҳ узининг улуғ неъмати булган ҳикматини ҳаммага эмас, балки фақат ўзи хоҳлаган, ўзи севган бандаларига беради. Ҳикмат боши, манбаи, тамали, асоси – Аллоҳдан қўрқувдир! Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
“Ҳикматнинг боши – Аллоҳдан қўрқишдир” (Имом Байҳақий ривояти).
Қалбида Аллоҳдан қўрқуви булиб, ҳикмат эгаси булган киши ҳеч қачон Ислом дунёси уломалари Фирқатун ножия (нажот топувчи тоифа), деб ижмоъ қилган, аҳли суннат вал жамоатга қарши чиқиб, янги фирқалар тузмайди, бошқа фирқаларга эргашмайди! Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
“Аллоҳ таоло менинг умматимни залолатга жамламайди. Аллоҳнинг қудрат қули жамоат узрадир. Кимки жамоатдан ажралса, ажралиб жаҳаннамга киради” (Имом Термизий ривояти).
Ислом тарихида қанчадан – қанча мазҳаблар,фирқалар чиққан бўлса-да, уламолар уларнинг йуллари тўғрилигига ижмоъ қилмаганлигидан, тезда йўқолиб кетишди. Аҳли ножия деб эълон қилинган аҳли суннат вал жамоат ҳақ бўлганлиги сабабли 14 асрдан бери яшаб келмоқда.
Ҳикмат соҳиби булган фаросатли, аҳли фаҳм “Мен юрган йўл нотўғри бўлиб қолса, Аллоҳнинг ҳузурига борганда нима қиламан?” – деб қўрқади. Фақатгина илмнинг ўзи кифоя қилганда эди, Азроил тўғри йўлдан адашмаган бўлар эди. У олим бўлса ҳам, ҳикматдан бенасиб бўлгани учун Аллоҳ таолонинг Одам алайҳиссаломга сажда қилишга булган буйруғининг ҳикматини била олмасдан тўғри йўлдан озиб, шайтонир ражиймга айланди.
Афсуски, баъзи ҳикмат илми берилмаган кимсалар ўзларини олиму доно фаҳмлаб, “шу йўлим тўғри” деб, турли-туман фирқалар ташкил қилмоқда. Уларга фаросат ва ҳикмат илми берилганида эди, исломнинг мохиятидан хабардор бўлиб, асло фирқаларга булинмас эдилар.
Дин илмини билмай туриб, Ислом дини номидан тарғибот ва ташвиқот қилаётган ҳар қандай кимсага эргашиб кетавериш ярамайди! Айниқса, замонавий электрон воситалари, интернет тармоқлари орқали тарқатилаётган диний мавзудаги маълумотларнинг ҳаммаси ҳам соф ислом ғоясига, бизнинг ақидамизга туғри келавермайди. Шунинг учун интернет тармоғидан фойдаланадиган фарзандларимиздан огоҳ бўлайликки, токи улар экстремистик оқимлар таъсирига тушиб, алданиб қолмасинлар.
Диний илми етарли бўлмаган кишининг илмсиз тарзда фатво бериши ҳам одамлар орасида тафриқага сабаб бўлувчи омиллардан бири саналади. Диний илми бўлмаган кишининг олимликка даво қилиши такаббурликдир. Аслида бундай кимсаларни илмдан гапиришга ҳаққи йўқ. Чунки, ҳадиси шарифда шундай дейилган: Авф ибн молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Одамларга илмдан фақат амир (подшоҳ), ёки маъмур (подшоҳ томонидан рухсат берилган шахслар), ёки мутакаббир (ўзиникатта олувчи) панд насиҳат қилади”, — дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Аллоҳ таоло барчаларимизни бир ёқадан бош чиқариб, меҳр-оқибат билан, тинч-тотувликда умргузаронлик бахтига муяссар айласин. Омин!

Илхом Абдуллаев,
Нишон тумани “Ҳазрати Усмон” жоме масжиди имом-хатиби