Сохта салафийларнинг «ҳижрат қилиш шарт” деган даъвога раддия
21

Сохта салафийлар томонидан интернет тармоқларида “ҳижрат” сўзини нотўғри талқин қилиб, ҳижрат қилиш шарт деган тушунчани тарғиб қилаётган айрим кишилар учрамоқда. Аслида,ҳижрат ва уни қилиш шарт деган фикр ва тушунчалар нотўғри.
Ҳозирги кундаги ижтимоий тармоқдан фойдаланадиган барча инсонларга фитналарга берилмасликлари, ғаламиз кимсаларнинг ёвуз ниятларини амалга оширишда қўшилиб қолмасликлари учун муқаддас динимизда Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг муборак сўзлари ила қуйидаги тавсия берилган. Бу ҳадисни Имом Термизий Ибн Аббос (р.а.)дан ривоят қилганлар. Набиу (с.а.в.) марҳамат қилдилар: “Олим бўлган, олим бўлолмасанг ўқувчи бўлгин, ўқувчи бўлолмасанг, эшитувчи бўлгин, эшитиувчи бўлолмасанг, уларга (олимларга, илм аҳилларига, ота-онага, иш бошлиқ раҳбарларга) муҳаббатли бўлгин. Бешинчиси бўлмагин ҳалок бўласан” деб барча инсонларни ўз ҳаётларида адашмасликка чорлаганлар.
Хулоса ўрнида айтиш жоизки,интернет тармоғида тарқалган ҳар хил даъволарга ишонавермаслик лозим.
Н. Маннанов
Қарши тумани “Қуйибешкент” масжиди имом хатиби
