Муттаасиб фирқаларга раддия
16

Айрим муттаасиб фирқалар интернет тармоқларида мўъмин-мусулмонларни фирқаланишга тортмоқчи бўладилар. Аслида, Ислом динида фирқаланиш йўқ ва мўъмин-мусулмонларни фирқага даъват қилиш ҳам нотўғри.
Аллоҳ таоло барчамизни бирдамликка, ҳамжиҳатликка чақиради, ўзаро низо, адоватдан ва тарафкашликдан қайтаради. Бу ҳақда “Қуръони Карим”да Аллоҳ таоло:
“Ҳаммангиз Аллоҳнинг «арқони»ни (Қуръонни) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда”. (Оли Имрон, 103).
Пайғамбаримиз (с.а.в.): «Бани Исроил етмиш икки фирқага бўлиниб кетган. Менинг умматим эса етмиш уч фирқага бўлинади. Улардан фақат биттасигина тўғри йўлда бўлиб, ана ўшалар жаннатийдирлар. Қолганлари эса дўзахга тушади» дедилар. Шунда саҳобалар: «Жаннатий фирқа қайси?» – деб сўрашди. «Менинг ва саҳобаларимнинг йўлини тутган – аҳли сунна вал-жамоат фирқасидир», – деб жавоб бердилар (Имом Термизий ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлга ҳидоят қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими
