“Аллоҳ осмонда” деб даъво қилувчиларга раддия
18

Аҳли сунна вал жамоа, яъни мотуридийлар ва ашъарийлар эътиқодига кўра, Ааллоҳ таоло осмонда ҳам ва бирор тарафда ҳам эмас деб эътиқод қилинади.“Аллоҳ таолони” осмонда дейиш ёки бирор жойда ўрнашган деб эътиқод қилиш мутлоқо жоиз эмас. Чунки осмонни ҳам, маконни ҳам у зотнинг ўзи яратган.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўзларининг ҳадисларининг бирида шундай деганлар: “Аллоҳ таоло” бор эди, ундан бошқа ҳеч нарса бўлмаганди (Имом Бухорий ривояти). Маконга жойлашиш яратилган нарсаларнинг сифати хисобланади.Яъни, ҳар бир яралмиш борки, катта ёки кииччик ўрин эгаллайди.” Аллоҳ таоло” эса бундан пок ва олийдир. “Аллоҳ таоло” ўзини васф этиб шундай мархамат қилади. “У зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У ўта эшитивчидир, куриб туривчидир”. (Шуро сураси, 11-оят). Ушбу оятда “Аллоҳ таоло”Ўз зотида, сифатида, амалларида яккаю ягонадир. Аллоҳнинг зотини, сифатини ёки амалларини махлуқотнинг зотига, сифатига ёки амалларига ўхшатиш гуноҳи азимдир. Аллоҳнинг зотига ухшаш зот йўқ.Аллоҳнинг сифатига ухшаш сифат йўқ. Аллоҳнинг исмига ўхшаш исм йўқ. Аҳли сунна ва жамоанинг эътиқоди шудур. У зот Бандалари нима деб юрганини эшитиб туради, нима қилаётганини куриб туради. Мадомики шундай экан, бандалар бирор гап айтишдан ё бирор иш қилишдан олдин ушбу ҳақиқатни хисобга олишлари лозим.
Демак ушбу далиллардан кейин хулоса қилиб айтадиган булсак, биз Аҳли сунна вал жамоа Аллоҳ таоло хақида шундай эътиқод қиламиз: Аллоҳ таоло бирор тарафда ҳам, бирор маконда ҳам эмас. Агар кўнглимизга Аллоҳ қаерда деган савол келадиган булса, иймон ва ихлос билан. Бирор макон булмаган пайтда ҳам У зот булган.Кейин маконларни пайдо қилган, замонларни жорий қилган диймиз.
М. Қораев,
Қарши шаҳар “Қум қишлоқ” жоме масжиди имом-хатиби
