Қачон ихтилоф кўрсаларинг “саводул аъзам”ни лозим тутинглар!

40
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى الله عَليْهِ وسَلَّمَ ، يَقُولُ : إِنَّ أُمَّتِي لاَ تَجْتَمِعُ عَلَى ضَلاَلَةٍ ، ففَإِذَا رَأَيْتُمُ اخْتِلاَفًا فَعَلَيْكُمْ بِالسَّوَادِ الأَعْظَمِ.    رَوَاهُ ابْنُ مَاجَةَ
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Умматим асло залолат устида жамланмайди. Шунинг учун қачон ихтилоф кўрсаларинг “саводул аъзам”ни лозим тутинглар”, деётганларини эшитдим”. Ибн Можа ривоят қилган.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар ва хулоса:
1.  Расулуллоҳга уммат бўлган киши залолат, фитна-фасод, ғийбат ва ёмон ишлар устида жам бўлмаслиги;
2.  Доимо мусулмон киши бундай ишлардан йироқ юриш лозимлиги;
3.  Ихтилофларга дуч келган вақтида аҳли сунна вал жамоа йўлини, унинг имомларини лозим тутиш кераклиги;
4.  Аҳли сунна вал жамоъа йўлини, унинг имомларини лозим тутган киши тўғри йўлдан адашмаслиги;
5.  “Саводул аъзам” калимаси “Улкан жамоат” маъносига тўғри келиши.
Демак, мазкур ҳадиси шариф ва шунга ўхшаш ҳадисларга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари ҳам кўплаб фирқаларга бўлиниб кетадилар. Аммо уларнинг ичидан фақат биттаси у зотнинг ва саҳобаларининг ҳамда уларга эргашганларнинг йўлларини маҳкам ушлаган бўладилар. Бу зотлар умматнинг “саводул аъзам”и яъни, аҳли сунна вал жамоаси бўладилар. “Саводул аъзам”дан ажралмаслик барча умматларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқлари ҳисобланади.

Ў. Маҳмудов
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси