Нодонлик ва унинг аломатлари
50

Нодонлик инсондаги салбий хусусиятдир. Инсон бу хусусиятдан қутилишга ҳаракат қилиш керак. Хўш, “нодон” сўзи нима маънони англатади?
«Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да: «Нодон–форсча сўз бўлиб, билмайдиган, хабарсиз; жоҳил, илмсиз; калтаҳм, бефаросат. 1. Илм-маърифатдан хабари йўқ, онги тушунчаси паст; ўқимаган, билимсиз; қолоқ. 2. Фаҳм-фаросати кам; тушунмайдиган, тентак” дейилади.
Инсоннинг жоҳил, илм-фаросатдан йироқ, бетадбирлик ҳолати нодонлик дейилади. Ҳазрати Алишер Навоий ўзларининг “Маҳбубул-қулуб” асарларида нодонлик ҳақида шундай дейди: “Нодонга ҳар гапни айтманг, у сўз ташувчидир; кўп гаплари пойма-пойдир; ёлғондир. Оз гапи-гўё насиҳат; асли, гапирмагани маслаҳат. Унинг мақсади одамларнинг айбини фош қилмоқ. Ўзига ишончни расво қилса, шу хилда ўзининг ҳам айбини ошкор қилган бўлади”.
Донишмандлар нодонлик табиблар тузатаолмайдиган касаллик дейишади. Исо пайғамбар бир кишини кўриб, ундан шошиб узоқроқ кетмоқчи бўлдилар. У киши Исо пайғамбар орқасидан эргашиб, саволга тутди. У: «Кўр кўзларни, кар қулоқларни очадиган сенмисан?» деб сўради. Исо (а.с.): «Ҳа» деб жавоб берадилар. Яна у одам: «Дуо қилиб ўликни тирилтирган сен эмасми?» деди. Исо (а.с.): «Ҳа, ўша менман» деб жавоб берадилар. У киши: «Тупроқдан тирик қуш чиқарган сен эмасми?» дебди. Исо (а.с.): «Ҳа, ўша менман» жавоб берибди. У киши яна: «Ўша сен экансан, нима учун шошилаяпсан, ё бировдан қочаяпсанми?» деб сўрабди. Исо (а.с.): «Кўр кўзларни, кар қулоқларни очдим. Худонинг изни билан ўликни тирилтирдим, аммо ахмоқни тузатаолмадим. Мен ахмоқдан қочаяпман, ортимдан эргашиб келишдан тўхта, мен ўзимни қутқарай» дедилар.
Нодон кишининг қуйидаги аломати бўлади:

- Дўст билан душманни ажратмайди;
- Яхши билан ёмонни билмайди;
- Тўғри келган кишига ичидагини айтиб, сирини бўлар-бўлмасга ошкор қилади;
- Фойдасиз гапни ўрнисиз жойда гапиради;
- Бўлар-бўлмасга аччиқланиб, ўрни бўлмаган жойда ғазабланади;
- Ўринсиз жойда вақти, мол-дунё. маблағини сарфлайди;
- Тўғри келган одамга ишонади.
Луқмони Ҳаким ўз ўғилларига: « Эй ўғлим, нодон одамнинг ташқи томони қанчалик чиройли бўлмасин, ундан эҳтиёт бўл. Зеро, нодоннинг чиройли юзи унинг ёмон феълини кеткизмайди. Доим соғлом ва нодонликдан узоқ бўлай десанг қуйидагиларни бажар.
1. Кундузи кўп ухлама; 2. Кечаси оз ухла; 3. Пешобни кўп ушлама; 4. Кечаси кўп сув ичма; 5. Бўкканча овқат ема; 6. Оч қолмасанг дастурхон атрофида ўтирма; 7. Озгина овқатга қаноат қил. 8. Бировни кўриб фикр қил, бировни кўриб шукр қил» дедилар.
Хулоса қилиб айтганда, инсон илмсизлик, жоҳиллик макони бўлган нодонликдан қутулиб, фаросатли, илмли бўлиши ўзи ва жамият учун фойдалидир. Инсон ўз илми, фаросати ва яхши амаллари билан икки дунё саодатига эришади.
Р.Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими