Жаннатда ҳам қасри борлар
30

Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, инсониятни йўқдан бор қилди ва унга барча ҳисоб китоб қилиб бўлмайдиган даражадаги неъматларни берди. Биз бугун ана шундай неъматлардан бири ва энг буюки бўлган ота — она ҳақида сўз юритамиз. Ота – она деганда аввало инсонни кўз олдига уни дунёга келишлигига сабаб бўлган ва унибу борада жуда катта қийинчиликлрни кўтарган ва ҳатто баъзи бир ҳолатларда ўзларини ширин жонини ҳам юўқотган икки инсон гавдаланади. Дунёга келгандан кейинги ҳолати ҳаммамизга маълум уни кечалари ширин уйқусидан воз кечиб ўзининг сутини бериб боққан аёлга фақат тассанно айтишдан ўзга чорамиз йўқ. Шу борада сут ҳақида икки оғиз сўз юритсак , сут нима ва у онанинг қай аъзосида бўлади? Сут аслида онанинг қони бўлиб уни Аллоҳ таоло ўзининг қудрати ила оппоқ ва ширин ҳамда шифо бахш этиб яратди. Ўз фарзанди учун шу даражада меҳнат қилган фидойи инсонлар учун роббим Аллоҳ ўзининг каломи бўлмиш Қуръони каримнинг Исро сураси 23-24 оятларида шундай марҳамат қилади: Роббингиз, унинг Ўзигагина ибодат қилишларингизни ҳамда ота – онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон) агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга” уф”дема ва уларни жеркима . Уларга (доимо) ёқимли сўз айт.
Улар учун меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва (дуода): Эй роббим! Мени улар гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин” деб айт. Деган маънодаги оятни нозил қилиб бандаларини огоҳлантирмоқда. Оятда зикр қилинган ҳолат ҳаётда учрашини билган зот бандаларига буларнинг хизматларини эътиборга олган ҳолда уларга хизмат қилишга, итоат қилишга,кексайиб қолганда ёки ешлари фалон жойга борганда хизматларида сусткашлик қилмасликга, уларнинг олдида уф демасликка, уларни жеркимасдан ёқимли сўзларни айтишликга,доимо уларга меҳрибонлик ва хорлик қанотини паст қилишликга ва доимо уларни ҳаққига дуода бўлишликга буюрди , агарда улар иймонсиз бўлсалар ҳам камида бир кунда беш марта уларни ҳидоятини сўраб дуо қилишликга ва гуноҳларини кечиришликни сураб дуо қилишликга амр қилди. Мана Қуръони каримда бу икки инсон ҳурмати қанчалар эътиборда ва роб тамонидан назоратда эканлигини билдик. Ота – она биз учун ғаниматдур. Ғанимат дегани арабча сўз бўлиб меҳнатсиз ва харажатсиз қўлга киритилган ўлжа деган маънони билдиради. Чунки биз ота-онамиз учун ҳеч қандай меҳнат ёки харажат қилганимиз йўқ, аксинча улар биз учун менат қилдилар ва машаққат чекдилар. Демак ота-она биз учун вақтинчалик ўлжа ва омонат экан биз бундан ғофил бўлмасдан, бу омонатни сақлашимиз ва қадр- қимматини блишимиз лозим.Ривоятларга қараганда бир киши Пайғамбаримиз Расулуллоҳ (с.а.в)га шундай деган экан: Эй Аллоҳнинг пайғамбари сиз менга бир васият қилинг, шу васият менга бу дунёда ҳам охиратда ҳам фойда берсин – деди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в) у кишига ота-онангиз борми? деб сўрадилар.У киши ҳа бор — деб жавоб берди. Агар сиз икковини ҳаққини адо қилсангиз ва таом едириб қарасангиз ҳар бир луқмалари учун сизга Аллоҳ жаннатда бир қаср бино қилади дедилар. Ота-онага фақат уйдаги фарзанд эмас балки бошқа маҳаллада ёки бошқа туманда бўлса ҳам ёрдам беришликга амр қилинган, хизмат қилишлик учун ота-она унинг қарамоғида бўлишлиги шарт эмас. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз Расулуллоҳ (с.а.в)шундай деган экан: Кимки ота-онасини зиёрати учун йўлга чиқса ҳар бир босган қадами учун Аллоҳ таоло юўста савоб ёзади ва ундан юзта гуноҳни ўчиради ва уни юзта даражага кўтаради.Агар ота – онасини олдига бориб, улар билан яхши гапларни гапириб сўзлашса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унга бир нур беради, фарзанд шу нур олдида юради- дедилар. Қачон иккаласини зиёратидан чиқса гуноҳлардан кечирилган ҳолда чиқади дедилар.Бордию хизмат қиламану лекин улар вафот этиб кетган бўлсалар нима қилайин десалар бў саволга Пайғамбаримиз Расулуллоҳ (с.а.в) шундай деб жавоб берган эканлар: Агарда ота – онаси йўқ бўлса, оч , камбағал одамларга таом беради ва ота- онаси номидан садақа қилади ва Қуръон тиловат қилиб, уларни гуноҳини кечиришлигини Аллоҳдан сўраб дуо қилади. Агарда дуони тарк қилса, икковига оқ бўлиб қолган бўлади. Кимки ота-онасига оқ бўлса, у гуноҳкор бўлиб қолади.Бў ҳадисдан маълум бўлишича инсон ота – онаси ҳаётдан кўз юўмгандан кейин ҳам хизмат қилишликга амр қилинган экан.Аллоҳ бандаларга молу дунёни нима учун беради ота-онасига, фарзандларига, қавму – қариндошларига хизмат қилишлиги учун беради. Лекин банда молу дунёни исроф қилишлик билан авора ва уни жамлаш билан оввора. Молу дунёси борлар учун ушбу ҳадисни мисол қилиб келтирсак мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Пайғамбаримиз Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дедилар: Бирор кишига Аллоҳ таоло молу дунёни берса ва у киши ўша молни ота онасига яхшилик қилишга сарфласа, жаннатда мен билан бирга бўлади дедилар.Бундан шундай хулоса қилиш керакки, жаннатга кириш яхши лекин жаннатда Расулуллоҳ (с.а.в) билан бирга бўлишлик унданда яхшидур.Агарда ота-онани хизматини қилиб жаннатга кириш насиб қилса, блингки сиз Расулуллоҳ (с.а.в) билан бирга бўласиз.Бундай бахтни ва бундай имконни қўлдан бермаслик ҳар қандай инсондан талаб қилинади.Чунки эртага биз ҳам кексалик ёшига қадам қўямиз биз ҳам шундай хизматга муҳтож бўламиз. Халқ орасида шундай мақол бор Қилмагин топасан экмагин ўрасан. Аллоҳ барчамизни ўзи ҳидоят қилсин.
А.Бозоров,
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом блим юртининг тафсир фани ўқитувчиси
