Нотўғри фатво ва қарашларнинг тарқалганига бефарқлик

Сўнгги йилларда интернет сиёсий курашлар майдони, турли хил манфаатларнинг кучли қуролига ҳам айланиб бормоқда. Ҳар қандай тўсиқ, чеклов ва тақиқларни айланиб ўтишга мослаштирилган ижтимоий тармоқлар бугунги кунда чинакамига жиловлаб бўлмас кучга айланди.

Террорчи тўдалар, адашган фирқалар ва бошқа бузғунчи кучлар ижтимоий тармоқлар имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда одамларни, айниқса ёшларни тўғри йўлдан адаштириш, улардан ўзларининг манфур мақсадлари йўлида фойдаланиш, жамиятда нифоқ чиқариш ҳамда энг ачинарлиси уруш оловини ёқишга уринишмоқда ва бунга маълум маънода эришмоқда ҳам.

Ижтимоий тармоқдаги сохта даъватчилар. Минг йиллардан бери ҳақ йўлда собит турган мусулмон жамоаси ўртасига турли хилофлар солиш, Қуръон ва суннатнинг зоҳирига ёпишиб олиб, XVIII асрда пайдо бўлган “бидъат” (янги пайдо бўлган) ғоялар асосида фатволар чиқариб, замонавий масалаларнинг аксариятига “бидъат” тамғасини уриб, натижада ўзини ҳам, ўзгани ҳам адаштириб даъват қиляптилар! Бундай кишилар одамларга ўзларини олим қилиб кўрсатиб, изидан эргаштириб, нотўғри томонга йўлламоқдалар. Бу дунёнинг ўзидаёқ борса-келмас жойларга жўнатишмоқда ва бузуқ эътиқод сабабли “дўзах ”нинг ёқасига олиб бориб қўйишмоқда. Интернет орқали, ижтимоий тармоқлар орқали диндан, шариатдан гапираётган, лекин аслида кимлиги ҳам, кимдан таълим олгани ҳам номаълум кимсалардан дин олинмайди. Чунки, фатво бу – дин демакдир!  Шариатимизга кўра эса, уни ким етказаётгани муҳимдир. Шунинг учун машҳур тобеин Муҳаммад ибн Сийрин раҳматуллоҳи алайҳи: “Бу илм – диндир. Динларингизни кимдан олаётганингизга қаранглар”, – деганлар (Имом Муслим ривоятлари ).

Турли оқимлар ўзларининг манфур қарашларини ёшлар онгига сингдириш учун ижтимоий тармоқлардан кенг кўламда фойдаланмоқдалар. Бу ҳам ёшлар, умуман, диндан, диний маърифатдан яхши хабардор бўлмаган кишиларни соф ақидадан оғиб кетишига, фиқҳий мазҳаблар борасида нотўғри фикр ва тушунчалар шаклланишига сабаб бўлмоқда.

Аввало шуни айтиш керакки, ислом уламолари ёш авлодга илмларни тартиб билан ўргатишга алоҳида эътибор берганлар. Илмни ўрганиш – динни ўрганишдир! Илмсиз одам ҳеч қачон диннинг мақсадини англолмайди. Аллоҳ таоло ислом динини, ўзи тўғри йўл деб қабул қилди ва бу динни тарғиботини ҳам ўзи танлаган махсус бандалари бўлмиш пайғамбарларига ваҳий орқали билдириб ва уни назоратини ҳам амалга ошириб турди. Пайғамбаримиз бу масулиятли ишни, ўзидан кейин уламолар зиммасига топшириб кетдилар. Ва ўзининг муборак ҳадисларидан брида

Шундай марҳамат қилдилар:” Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир” дедилар.

Қолаверса, диний илмларни олишда, фатво олишда шахсиятлар муҳимдир. Интернет орқали, ижтимоий тармоқлар орқали диндан, шариатдан гапираётган, лекин аслида кимлиги ҳам, кимдан таълим олгани ҳам номаълум кимсалардан дин олинмайди. Чунки, фатво бу – дин демакдир.  Шариатимизга кўра эса уни ким етказаётгани муҳимдир. Шунинг учун машҳур тобеин Муҳаммад ибн Сийрин раҳматуллоҳи алайҳи:

яъни: “Бу илм – диндир. Динларингизни кимдан олаётганингизга қаранглар», – деганлар (Имом Муслим ривояти).

Имом Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳи: “Илмни ишончли зотлардан олиш лозим, чунки диннинг устуни илм биландир. Киши ўзининг жонини ишонадиган кишигагина динини ҳам ишониб топшириши лозим”, – деганлар.

Шунингдек, террорчилар ўзларига тегишли веб-саҳифа ва ижтимоий тармоқларда “шаҳидлик”, “жиҳод”, “ҳижрат”, “такфир”, “халифалик” каби тушунчаларни бузиб талқин қилиш натижасида айрим ёшларни ўзларининг тузоқларига илинтиришга муваффақ бўлишаётгани ачинарли ҳол, албатта.Бу терминларни баъзисини шарҳлаймиз,” шаҳидлик” бу термин динни ва ватанини ёки ўз оиласини ҳимоя қилиш жараёнида ҳалок бўлишга нисбатан ишлатилади. Аллоҳга шукур динимиз бизгача етиб келган ва эътиқод эркинлиги мавжуд бўлиб давлат тарафидан тўлиқ ҳимояга олинган. Демак бу тарафдан” шаҳидлик” га эҳтиёж йўқ. Иккинчидан ватанимиз ҳам тинч, ватанни қўриқлайдиган махсус ташкилотлар ҳам мавжуд бунга шубҳа қилмасак ҳам бўлади. Учунчидан ватанимиздаги фуқаролар нафақат ўзбек балки бошқа миллат вакиллари ҳам тўлиқ ҳимояга олинган бўлиб, ўзларининг ҳуқуқ ва эркинликларидан фойдаланган ҳолда яшаябдилар. Ҳар қандай фуқаронинг хавфсизлиги тўлиқ давлат тарафидан ҳимояга олинган. Демак бу ерда ҳам ” шаҳидлик” га эҳтиёж йўқ. “Жиҳод” бу терминни маъноси, ҳаракат қилиш, бор имкониятдан фойдаланиш,бе фарқ бўлмаслик,Лоқайд бўлмаслик ва курашиш маъноларини билдиради.Бу терминни баъзи бир динни маъносини ва мақсадини тушунмайдиганлар Аллоҳ қуръонда жиҳод деган деб ёш илмсиз кишиларни чалғитиб ўзга диёрларга чорлаб кимлардидир ўлимига сабаб бўлмоқда. Пайғамбаримиз ( с.а.в) ўзининг ҳадиси шарифларида шундай таърифлайди: “Жиҳод” Инсон ўз нафси билан курашиш яъни инсонни нафси ёмон ношаръий ишларга буюрганда ўзини тўхтатиб қолиш деган маъноларни таърифлайди. “Ҳижрат” бу терминни маъноси кўчиш деган маънони билдиради. . Пайғамбаримиз ( с.а.в) ўзининг ҳадиси шарифларида шундай таърифлайди: “Ҳижрат” Аллоҳ ҳаром қилган амаллардан ҳалол қилган нарсаларга кучиш деган маънони билдиради.Кимларнингдир динни тушунмасдан талқин қилганига ишониб ўзга диёрларда оиласидан ва ватанидан йироқларда хор бўлиб, гуноҳкор бўлиб, ўлиб кетишлари шарт эмас азизлар буни тўгри тушунишимиз ва тўгри тушунтиришимиз ҳам ҳар бир фуқаронинг зиммасидаги бурчи ва вожиб бўлган амали ҳисобланади.Динни сиёсий ўйин қилиб олганлар сабр қилсинлар тез орада яратганни олдига боради ва бунинг ҳисобини беради.Дин копток эмас тепиб ўйнаса , ниқоб эмас ҳар хил йўлда фойдаланса. Ўзининг гуноҳи етарли бўла туруб ўзгаларни гуноҳкор қилиш шарт эмас инсон хато қилганлигини жон бераётгандагина ҳис қилади лекин бунда жуда кеч бўлган бўлади.

Бу каби “тарғиботчилар” ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилади. Абу Зарр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

Мендан   кейинги бўладиган умматимдан Қуръон ўқиганда, у халқумларидан ўтмайдиган, диндан худди камондан ўқ чиққандек, чиқиб кетиб, кейин унга қайтмайдиган қавм бўлади. Улар одамлар ва махлуқотларнинг ичида энг ёмонларидир” (Имом Муслим ривояти).

Шуни ҳам эслатиб ўтиш лозимки, фатво бериш – улкан масъулият экани ва у билан фақатгина етук илм ва малакага эга бўлган уламоларгина шуғулланиши лозимлиги салафи солиҳлар давридан уқтириб келинган. Шуни инобатга олиб, юртимизда шаръий саволларга фатво бериш фақатгина Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилиши лозим.

Бу даражада динни тарғиб қилувчилар ўзларини қалбида нималар борлигини яхши биладилар. Кимлардир дунё тўплаш учун, кимлардир сиёсий ўйин учун, кимлардир динни ниқоб қилиб обрў олиш учун эканлигини. Бундай кимсалар огоҳ бўлсинлар Пайғамбаримиз ( с.а.в) ўзининг ҳадиси шарифларида шундай таърифлайди:

عن عمر بن الخطاب رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : » إنما الأعمال بالنيات وإنما لكل امرئ ما نوى فمن كانت هجرته إلى الله ورسوله فهجرته إلى الله ورسوله ومن كانت هجرته إلى دنيا يصيبها أو امرأة يتزوجها فهجرته إلى ما هاجر إليه

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Албатта амаллар ният биландир. Ҳар   бир киши учун ният қилган нарсаси бўлади. Кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва расули учун бўлган бўлса бас унинг ҳижрати Аллоҳ ва унинг расулигадир. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлган бўлса унга етади. Аёлга бўлса унга уйланади. Унинг ҳижрати ҳижрат қилган нарсасига мувофиқдир«[2].

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ” “шу ҳадис диннинг ярмидир” деган. Сабаби диннинг зоҳири илм ботини эса ниятдир. Имом Аҳмад эса: “бу ҳадис Исломнинг учдан биридир” деган.

Аллоҳ барчамизни ўзи ҳидоят қилсин ўзгага эмас ўзига қул бўлишликни насиби рўзи айласин.

А.Бозоров, “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртининг тафсир фани ўқитувчиси