ҚУРЪОНДА МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ

16

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида Қуръони каримда жуда кўп оятлар нозил бўлган. У кишини қандай вазифада келганлари, ахлоқлари, бутун умматга гўзал амалларда буюк намуна еканлари ва бошқа бир неча сифатлар нозил бўлган. Барчасини санаб ўтиш учун Қуръони каримни тўлиқ ўрганиб чиқишимиз керак бўлади. Бироқ биз енг муҳим ва биз учун еслатма бўладиган баъзи оятларни келтириб ўтамиз.

يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ إِنَّا أَرْسَلْنَاكَ شَاهِدًا وَمُبَشِّرًا وَنَذِيرًا* وَدَاعِيًا إِلَى اللَّـهِ بِإِذْنِهِ وَسِرَاجًا مُّنِيرًا*

Аллоҳ таоло: “Ей Набий, албатта, Биз сени гувоҳлик берувчи, хушхабарчи ва огоҳлантирувчи, Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилгувчи ҳамда нурли чироқ қилиб юбордик”, деб марҳамат қилган. (Аҳзоб сураси 45-46-оятлар).

Мўминларга жаннат ва Аллоҳнинг жамолини хушхабар берувчи, кофирларга жаҳаннам ва Аллоҳдан маҳрумликдан огоҳлантирувчи зот,
бутун инсониятни Ёлғиз Аллоҳга чорловчи, ҳақ ва тўғри йўлга илтувчи ёрқин чироқ ва қалбларни нурлантурувчи порлоқ нур Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.

وَإِنَّكَ لَعَلَى خُلُقٍ عَظِيمٍ

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Ва албатта, сен улкан хулқдасан”. (Қалам сураси 4-оят).

Буюк хулқ соҳиби бу Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Ҳалимий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: У зот улкан хулқ билан сифатланишлари сабаби, барча гўзал сифатларни ўзларида мужассам етганлари учундир. Мўминларга меҳрибон, душман олдида маҳобатлик едилар. “улкан” лафзи “енга афзал сифат егаси” деганидир.

Жунайд роҳимаҳуллоҳ айтадилар: Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг енг асосий машғулликлари Аллоҳ еди. Аллоҳдан у зотни ҳеч бир нарса машғул қила олмас еди. Олдинги пайғамбарларнинг барча гўзал ахлоқларини ўзларида жамлаган ҳам едилар.

لَقَد جاءَكُم رَسولٌ مِن أَنفُسِكُم عَزيزٌ عَلَيهِ ما عَنِتُّم حَريصٌ عَلَيكُم بِالمُؤمِنينَ رَءوفٌ رَحيمٌ

Аллоҳ таоло Тавба сураси 128-оятида:

“Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг (саодатга йетишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди”, деб марҳамат қилган.

Ҳақиқатдан ҳам Ҳабибимиз биз умматга марҳамнатли ва меҳрибон бўлганлар. Шунинг учун биз учун саодат калити бўлмиш Қуръони каримни ва суннати набавийни васият қилиб кетганлар. Бизни ҳидоятда юришимизга ташна бўлганларидан барча ҳақ йўлни баён қилиб, шайтоний йўллардан огоҳлантириб кетганлар. Умматга машаққат бўладиган ишларда жуда еҳтиёткор бўлганлар.

Бунинг исботи улароқ Аллоҳ таоло бошқа ояти каримасида шундай марҳамат қилади:

وَاعْلَمُوا أَنَّ فِيكُمْ رَسُولَ اللَّـهِ لَوْ يُطِيعُكُمْ فِي كَثِيرٍ مِّنَ الْأَمْرِ لَعَنِتُّمْ

“Ва билингларки, албатта, ичларингизда Расулуллоҳ бордир. Агар у ишлардан кўпида сизга итоат қилса, албатта қийинчиликга дучор бўлардингиз”. (Ҳужурот сураси 13-оят).

فَبِمَا رَحْمَةٍ مِّنَ اللَّـهِ لِنتَ لَهُمْ

“Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг”, деган. (Оли Имрон сураси 159-оят).

Ҳабибимзни Тоиф аҳлига дуч келганларини есланг. Улар тарафидан қандай азият ва озорлар йетди. Ҳатто, муборак жасадларидан товонлариигача қон оқди. Шунда ҳам уларни дуоибад қилмай, аксинча раҳмат сўраб ва уларниг авлодларидан буюк инсонлар чиқишини сўраб дуо қилдилар.

У зот фақат ва фақат ваҳий ила сўзлар едилар. Ўз ҳавои нафсларига қараб иш қилмаганлар. Бунинг исботи ушбу оятдир:

وَالنَّجْمِ إِذَا هَوَى* مَا ضَلَّ صَاحِبُكُمْ وَمَا غَوَى* وَمَا يَنطِقُ عَنِ الْهَوَى* إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَى* عَلَّمَهُ شَدِيدُ الْقُوَى

“Ботаётган юлдуз билан қасам. Сизнинг Биродарингиз адашгани ҳам йўқ, йўлдан озгани ҳам йўқ. У ҳаводан нутқ қилмас. У (Қуръон) ваҳийдан ўзга нарса емас. У (Муҳаммад)га шиддатли қувват егаси таълим берди”, (Нажм сураси 1-5-оятлар).

مُّحَمَّدٌ رَّسُولُ اللَّـهِ وَالَّذِينَ مَعَهُ أَشِدَّاءُ عَلَى الْكُفَّارِ رُحَمَاءُ بَيْنَهُمْ

“Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир, у билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳимдилдирлар”. (Фатҳ сураси 20-оят).

У зот ҳақни сўзлар, ҳавои нафсдан бир оғиз ҳам сўзламас нима бўлса ваҳийдан бўлур еди. Мўминларга раҳмли ва шафқатли едилар. Ўз ўрнида дин душманларига ўта ҳайбатли ва қаттиққўл бўлганлар. Душман қаршисида заиф емас, балки у зотданда кучли киши бўлмас еди. Буларнинг барчаси заррача ҳам дунё матоҳини тилаш учун емас, аксинча фақат ва фақат Аллоҳнинг ризоси ва важҳи учун еди.

У зот сабрда ва матонатда ҳам ўрнак едилар бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай амр қилган:

وَاصبِر وَما صَبرُكَ إِلّا بِاللَّـهِ وَلا تَحزَن عَلَيهِم وَلا تَكُ في ضَيقٍ مِمّا يَمكُرونَ

“Сабр қил, сенинг сабринг фақат Аллоҳ ила бўлур. Улар (ҳоли)га ҳафа бўлма. Улар қилаётган макрдан сиқилма”. (Наҳл сураси 127-оят).

Аллоҳ таоло бизга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалмга ишларию, хулқлари ва сифатларида иқтидо қилишимзга ундаб, шундай марҳамат қилган:

لَّقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّـهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِّمَن كَانَ يَرْجُو اللَّـهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّـهَ كَثِيرًا

“Батаҳқиқ, сизлар учун, Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор еди”. (Аҳзоб сураси 21-оят).

 

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллмнинг хулқлари ҳақида сўрашганида, онамиз У зотнинг хулқлари Қуръон еди, деганлар. Демак, Қуръонга амал қилиб, унга ергашган ва суннати санийяга итоат қилган киши, ҳақиқий иқтидо етагн бўлади.

 

إِنَّآ أَعۡطَيۡنَٰكَ ٱلۡكَوۡثَرَ١ فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَٱنۡحَرۡ٢ إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ ٱلۡأَبۡتَرُ٣

“Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик. Бас, Роббинга намоз ўқи ва жонлиқ сўй. Албатта, сени ёмон кўриб айбловчилар ўзининг орқаси кесик”. (Кавсар сураси 1-3-оятлар). Ушбу оятда ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алйҳи васалламга берилган улуғ неъмат Жаннатдаги Кавсарнинг ҳушхараи берилиб, у зотга душман бўлганларга таҳдид бўлмоқда.

 

إِذَا جَآءَ نَصۡرُ ٱللَّهِ وَٱلۡفَتۡحُ١ وَرَأَيۡتَ ٱلنَّاسَ يَدۡخُلُونَ فِي دِينِ ٱللَّهِ أَفۡوَاجٗا٢ فَسَبِّحۡ بِحَمۡدِ رَبِّكَ وَٱسۡتَغۡفِرۡهُۚ إِنَّهُۥ كَانَ تَوَّابَۢا٣

“Вақтики, Аллоҳнинг нусрати ва фатҳ келса, одамларни Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб кираётганини кўрсанг, бас, Роббингни поклаб ёд ет ва Унга истиғфор айт. Албатта, У тавбаларни кўплаб қабул етувчидир”. (Наср сураси 1-3-оятлар).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтганларидек, ушбу сура Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотлари яқин қолгани ҳақида хабар берувчи сура еди.

 

Саидмуҳаммадхон МУҲИБУЛЛАЕВ

Халқаро ислом академияси таянч докторанти,

Хожа Бухорий ислом таълим муассасаси ўқитувчиси