МАДАНИЙ ОЯТЛАРНИНГ НОЗИЛ БЎЛИШИГА САБАБ БЎЛГАН ВОҚЕА-ҲОДИСАЛАР ВА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

11

Маданий сураларнинг ҳазрат Муҳаммад Мустафо (сав) ҳазратларининг Мадина шаҳрига ҳижрат қилганларидан кейин нозил булган. Қурони каримнинг жуда куп оятлари бу шаҳарда нозил булди. Мадинада жамиятнинг узига ҳос хусусиятлари ва одамларнинг яшаш шароитлари Макка шаҳридан фарқ қиларди.
Мадинада мусулмонларнинг вазияти ўзгара борди. Улар аста-секин қудратга еришдилар. Бу шаҳарда аҳли китоб ва мунофиқлар каби гуруҳлар бор еди. Шу сабабли бу ерда жуда куп воқеа-ҳодисалар руй берди.
Маданий сура ва оятларни ажратиб турувчи умумий қоидалар шундан иборатки, унда ибодат, муомалат (олди-берди ва савдо муносабатлари), жазо, шариат ҳукмлари, оилавий тартиб қоидалар (никоҳ, талоқ ва шу каби масалалар), мерос масалалари, ижтимоий алоқалар, уруш ва тинчлик ҳолатида кҳалқаро муносабатларнинг юлга қуйилиши, идора қоидалари ва қонунчилик масалалари, аҳли китобларга (яҳудий ва насронийларга) қаратилган кҳитоб ва уларнинг Исломга чорланиши, мунофиқларнинг тутган йўлларини фош қилиш ва шунингдек, шариатни аниқ белгилаш, мақсад ва вазифаларини ойдинлаштириб бериш кабилар зикр қилинган. Маданий суралар оятлари узунлиги, фарз амаллар ёки жазо турлари баён қилингани, мунофиқлар зикри келгани, аҳли китоблар билан баҳс мунозаралар борилгани ва оятларининг أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا Яни: ей, имон келтирганлар! лафзи билан бошланиши билан алоҳида ажралиб туради.

Маданий суралар адади 20 та бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

1.Бақара, 2.Оли Имрон, 3.Нисо, 4.Моида, 5.Анфол, 6.Тавба, 7.Нур, 8.Аҳзоб, 9.Муҳаммад, 10.Фатҳ, 11.Ҳужурот, 12.Ҳадид, 13.Мужодала, 14.Ҳашр. 15.Мумтаҳана, 16.Жума, 17.Мунофиқун, 18.Талоқ, 19.Таҳрим, 20.Наср.

Маккий ва Маданий деб икҳтилоф қилинган суралар адади ўн иккита:

1.Фотиҳа, 2.Рад, 3.Ар-Роҳман, 4.Саф, 5.Тагобун, 6.Мутаффифун, 7.Қадр, 8.Баййина, 9.Залзала, 10.Икҳлос, 11.Фалақ, 12. Нос.

Маккий  сураларда  Маданий  оятларнинг  мавжудлигига  Анʼом  сурасини  мисол  қилиб келтириш  мумкин.  Ибн  Аббос:  «Бу  сура  яхлит  ҳолида  Маккада  нозил  бўлган», деган. Уч оятидан бошқа барча оятлари Маккийдир, деганлар. Анʼом сурасининг:

«Айтинг: «Келинглар, Парвардигорингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни тиловат қилиб

берай…»,  дея  бошланган  151-,152-  ва  153-оятлари  Мадинада  нозил  бўлган.

Шунингдек, Ҳаж сураси ҳам Маккада нозил бўлган. «Куфр  келтирганларнинг  сени ушлаш, ўлдириш  ёки  чиқариб  юбориш учун  макр қилганларини  эсла.  Улар  макр  қилдилар  ва  Аллоҳ  ҳам  макр  қилди.  Аллоҳ  “макр” қилувчиларнинг устасидир»

Маккий  оятларнинг  ўзига  хосликлари  ва  Маданий  оятларнинг  ўзига

хосликлари юқорида  саҳоба  ва  тобеʼинлардан  нақл  қилинган  ишончли  ривоятлар  оятларнинг маккий  ёки  маданийлигини  билиш  воситаси  екани  таъкидлаб  ўтилди.  Лекин  шу  билан бирга, уламоларимиз уларни бир-биридан ажратиб олишда ёрдамчи омиллар — бир қанча аломатлар борлигини ҳам таъкидлаганлар.

Маккий сураларнинг аломатлари қуйидагилар:

  1. Сажда ояти бор суралар маккийдир.
  2. Ичида «Каллаа» лафзи бор суралар маккийдир

Бу  лафз  Қуръони  Каримнинг  иккинчи  ярмида  ўн  бешта  сурада  ўттиз  уч  марта келган.

  1. «Яа айюҳаннаасу» жумласи бор аксар суралар (ҳаммаси емас) маккийдир.
  2. Анбиёлар ва ўтган умматларнинг қиссалари бор суралар маккийдир. Бақара сураси

бундан мустасно.

  1. Одам Ато  ва  шайтон  қиссаси  бор  суралар  маккийдир.  Бақара  сураси  бундан мустасно.
  2. «Алиф. Лаам.  Мийм»га  ўхшаш  муқаттаъот  ҳарфлар  билан  бошланган  суралар маккийдир. Бақара ва Оли Имрон бундан мустасно.
  3. Маккий сураларнинг оятлари одатда қисқа бўлади.
  4. Аллоҳнинг ягоналиги ва сифатлари, Қуръон ва пайғамбарнинг ҳақлиги, мушриклар

танқиди,  мусулмонларга  хос  одоб-ахлоқ,  қиёмат  куни,  еʼтиқод  масаласи  каби

мавзуларни баён қиладиган суралар маккийдир.

Маданий сураларнинг аломатлари қуйидагилар:

  1. Фарз ибодатлар ҳақидаги оятлари бор суралар маданийдир.
  2. Мунофиқлар ҳақидаги оятлари бор суралар маданийдир.
  3. Аҳли китоблар билан тортишувлар зикр етилган оятлари бор суралар маданийдир.
  4. Насоро ва яҳудийларга хитоб оятлари бор суралар маданийдир.
  5. Узун-узун оятлари бор суралар маданийдир.
  6. Муомалот, оила масалалари, мерос, уруш ва тинчлик каби мавзулардаги оятлари

бор суралар маданийдир.

А.Асқаров
«Хожа Бухорий» ислом билим юрти ўқитувчиси