Дангасалик минг бир иллат

19
Миқдом (розияллоҳу анҳу) дедилар, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ҳечким ҳеч қачон қўлларини ишлатиб амал қилган таомидан кўра яхшироқ таом емайди. Албатта Аллоҳнинг пайғамбари Довуд алайҳиссалом ҳам қўл меҳнати билан ер эди, дедилар.
Ушбу ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларни ҳаракатчан бўлишга, ишлаб ҳалол йўл билан ризқ топиб ейишга тарғиб қилмоқдалар. Қўл меҳнати билан топилган бир парча нон соғлом ҳиссиётли киши учун бемеҳнат келган қўзичоқнинг гўштидан ҳам ширинроқдир. Ушбу ҳадисдаги яхшироқ сўзи умумий маънолик бўлиб муҳаддислар ҳалоллиги ва покизалиги ва ҳам лаззатлилиги жиҳатидан яхшироқ дедилар. Аммо бунинг лаззатини текин луқма, ҳаром луқманинг таъмидан ажрата олмаслик кишининг ҳис шуури пастлигидандир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай идроки паст кишиларга равшан бўлиши учун Довуд алайҳиссаломни мисол қилиб айтдилар. Аслида пайғамбарларнинг барчаси ҳам қўл меҳнати билан кун кечиришган.  Масалан Одам алайҳиссалом  деҳқон эдилар , Нуҳ алайҳиссалом дурадгор  Идрис аҳалҳиссалом тикувчи , Мусо алҳиссалом чўпон ва ҳокозо.  Лекин бугунги асримизда бу буюк чақириққа қулоқ солувчи одамлар кам қолди. Натижада кишилар орасида нодонлик, камбағаллик ва турли хил касалликлар кўпайди. Бугунги кунда ўзи соғлом қуввати етарли бўла туриб текинхўрлик қилиб ҳийла найранг билан тамагирлик билан кун кечираётган одамлар кўпайди. Бирови фолбинлик қилса, бирови дуохонлик қилади, бирови кўзбўямачилик(фокусчилик) қилса, бирови турли хил номлар билан қиморбозлик қилади. Ваҳоланки бу ишлар ислом шариатида қаттиқ қораланган, тақиқланган ишлардир. Яна базилар эса, очиқчасига тиланчилик йўлига ўтиб олганлар.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом олдига ансорийлардан бир киши нарса сураб келди. Тиланчилик қилиб келди. Расулулоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: Уйингда бирор  нарсанг борми дедилар. У киши: ҳа бир шолчамиз бор ярмини тушаб, ярмини устимизга ёпиб ўтирамиз. Ва яна бир қадаҳ ёғочдан ўйилган косамиз бор унда сув ичиб турамиз деди. Расулулоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: икковини олиб кел, дедилар . У киши уларни олиб келди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шолча ва косани қўлларига олиб, ким бу иккисини сотиб олади, дедилар; бир киши; мен иккисини бир дирҳамга сотиб оламан деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бир дирҳамдан ортиғига оладиган борми; деб бир икки такрорладилар. Яна бир киши мен уларни икки дирҳамга оламан ё расулоллоҳ деди. Расулоллоҳ саллаллоҳу  алайҳи васаллам уларни ўша кишига бердиларда икки дирҳамни олиб ансорийга бердилар. Бир дирҳамига таом сотиб ол-да аҳлингга ташла, иккинчи дирҳамига бир болта сотиб ол-да менга кел, дедилар. Бас ансорий болта сотиб олдида, Расулуллоҳ (с.а.в)нинг олдига келди. Расулуллоҳ саллаллоҳу  алайҳи васаллам болтага ўз қўллари билан даста қотириб бердиларда: Энди боргинда ўтин тўплаб сотгин, ўн беш кунгача менга  кўринма, дедилар ( яъни, ўн беш кунгача бу ишни канда қилма, ўн беш  кундан кейин келасан .) У киши Росулоллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек 15 кун ўтин тўплаб сотиб кейин келдилар,  қўлларида 10 дирҳам касб қилган эди  кейин ўнинг базисига кийим базисига таом сотиб олди.  Шунда Росуллулоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам  бу ишинг сенга юзингни доғ қиладиган  тиланчилик қилганингдан кўра   Қиёмат куни яхшрироқдур  . Тиланчилик уч кишига дуруст бўлади . Эзилиб белини кўтара олмайдиган камбағалга, ёки катта зарар кўрганга ( табиий офатлар ) каби  ёки  қони касалланган кишига дедилар.
Ҳақиқатда, бекорчилик, дангаслик инсонни одамлар қўлидаги нарсага кўз тикишга, тамагирлик қилишга мажбур қилиши билан бир вақтда кўпгина оғир касалликларга ҳам мубтало қилар экан. Дангасалик сўзининг арабчаси “касалун” эканлиги ҳам шунга далолат қилади. Шунинг учун ота-боболаримиз дангасаликдан жуда қаттиқ ҳазар қилишган.
Сўфи Аллоҳёр бобомиз бир байтларида:
Агар боши била чоҳ қазса банда,
Кўзини ёшича сув топса анда,
Ва гар қозса ариғ киприк била мард,
Анга бир хўшаи жав қилса парвард,
Бу меҳнат бирла топсанг парчаи нон,
Кишининг миннатидан улдур осон,
Ёки,
Ола бўлган оло юргандин ортуқ,
Кўмулган термулуб тургандин ортуқ,
дейдилар. Аллоҳ таоло барчамизни дангасалик ва касалликлардан ҳимоясида сақлаб, куч –қувват ва ҳиммат ато қилсин. Ҳалол меҳнат билан яшамоқликни насиб қилсин, амин.

Махтумқули домла Тошқулов
«Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси