ЁШЛАРИМИЗНИ ҒАРАЗЛИ ҒОЯЛАРДАН АСРАЙЛИК!
28

Бугун биз тарихий бир даврда — халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечираётган, авваламбор ўз куч ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган бир замонда яшамоқдамиз.
Бугунги тезкор ўзгаришлар давридаги энг мураккаб муаммо бу — ғоявий ва мафкуравий таҳдидлар бўлиб, улар ёшларимиз онги ва қалбини эгаллаш учун астойдил уриняпти. Бу каби ёвуз кучлар айрим ёшларнинг соддадиллигидан фойдаланиб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби баҳоналар билан ўз тузоқларига илинтиришга ҳаракат қилишяпти.
Халқимиз бундай шароитда ҳар қачонгидан ҳам ҳушёр ва огоҳ бўлиши, дўст-у душманни ажратиши, ғанимлар фитнасига учмаслиги, ёвуз кучлар қўлида қўғирчоқ бўлмаслиги зарур. Чунки ҳар бир фасод иш ортида разил мақсадлар, манфаатдор кимсалар турганини бир лаҳза ҳам унутишга ҳаққимиз йўқ.
Шу боис, барчани ҳушёрликка, ҳар қандай ёт ғоя ва фикрларга бефарқ бўлмасликка, мустақил она-диёримиз халқига, унинг тинч турмуши ва фаровонлигига таҳдид соладиган турли хавфлардан огоҳ бўлишга чақиришда бардавом бўлайлик.
Азамат УСМОНОВ
