Огоҳлик — давр талаби
24

Инсон умри давомида кўп нарсаларга эҳтиёж сезади. Шулардан бири диндир. Дин азалдан одамларни эзгу ғоявий мақсадли бирлаштиришга хизмат қилган. У барчани софликка, тўғриликка, ҳақиқат ва адолатга, умуман, бунёдкорликка тарғиб қилган.
Ҳозирги кунда жаҳонда баъзи ғаламислар томонидан ислом дини ҳақида турли нотўғри фикрлар тарқатилаётгани, террорчилик каби иллатларни айни пайтда бевосита исломга боғлаб, муборак динимиз ва мусулмонларга нисбатан нафрат ўтини ёқишга уринаётгани ҳеч кимга сир эмас, ваҳоланки муқаддас динимиз ҳар қандай ёвузликни инкор этади. У соф инсоний фазилатлар, гўзал ахлоқ одоб, маънавий комиллик каби фазилатларга даъват этади.
Шу билан бирга биз яшаб турган дунёда ғаламис ниятли тўдалар, ташкилотлар, дин ниқоби остида тўр ташлаганлар бор экан доим ҳушёр бўлишимиз, соф ислом ақидасини ўрганишимиз ва ёвуз кучларнинг қора ниятларидан огоҳ бўлишимиз лозим бўлади. Бу борада Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Ислом фақат нурли ҳаётга, илм-маърифатга, яхшиликка ундайди. Ҳеч қачон хунрезлик, қотиллик, зўравонликка чақирмайди. Ана шу ҳақиқатни тан олмасдан, сохта ғояларга алданиб, зарарли оқимларга кириш, террорчи бўлиш – бу Ўзбекистон халқига мутлақо тўғри келмайди”.
Келинг энди мавзуга оид атамалар, ёвуз кучларнинг мақсад вазифалари ҳақида ўраганамиз. Чунки ёвуз кучлар айёр бўлиб, ҳар бир нарсадан ва имкониятдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилади. Биз уларнинг мақсадини ва қандай ҳаракат қилишини олдиндан билсак бизда уларга қарши иммунитет пайдо бўлади.
«Экстремизм» (экстремизм – французча «еxtremisme», лотинча «extremus» — кескин, сўнгги) ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга, Давлатнинг жорий тузумини зўрлик билан ўзгартиришга, ҳокимиятни зўрлик ишлатиб эгаллаб ёки диний адоват қўзғатишга қаратилган ҳаракатларнинг ашаддий шаклларини ифодалайди
Терроризм – сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа моддий объектларнинг йўқ қилиниши (шикастлантирилиши) хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир ҳаракатлар содир этишга ёки содир этишдан тийилишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли можаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган, зўрлик, зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёки бошқа жиноий қилмишлардир.
Диний мутаассиблик – ўз диний қарашларини мутлақ ҳақиқат сифатида эътироф этган ҳолда бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлиш. Мутаассибликка берилган одамлар ва уларнинг гуруҳлари тарқатаётган ғоялари ва амалий фаолияти жамиятдаги ижтимоий барқарорликка таҳдид ҳисобланади.
Диний низо – турли дин вакиллари орасидаги муносабатларнинг муайян тарафнинг қонуний ҳуқуқлари ҳақиқатдан ёки хаёлий поймол этилиши оқибатида кескинлашуви.
Сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини кенгайтириш мақсадида асосий йўналиш ҳисобланган интернет орқали тарғиботни кучайтириш ва экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, шу билан бирга меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, улар асосида “ҳужралар” ташкил этиш каби усулларда амалга оширмоқда.
Бундан келиб чиқади интернетдан фойдаланишда, четдан туриб мутаассиб кимсаларнинг юборган диний мазмундаги ҳар хил фатволари таъсирига тушиб қолишдан ва чет элга борганимизда ҳушёрлигимизни янада кучайтиришмиз керак бўлади.
Ўткир Ғузаров,
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти мудири
