ФИРИБГАРЛИКДАН САҚЛАНИНГ!
23

Инсон бу имтиҳон дунёсида умргузаронлик қилар экан, ҳаётнинг иссиқ-совуқ, яхши-ёмон ҳолатларга дуч келади. Баъзан эса фирибгар инсонларнинг алдовларига ҳам дус келадилар.
Фирибгарлик ҳақида сўз юритишдан олдин фирибгар сўзининг маъносига эътибор қаратайлик.
Хўш, фирибгарлик нима?
Фирибгар сўзи аслида, форсча сўз бўлиб, у алдовчи, ҳийлагар деган маъноларни англатади. Бу ҳақда “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да “Алдамчилик, ҳийлагарчилик “ дейилади.
Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади:
«Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг» (29-оят).
Ушбу оятдаги “молни ботил йўл билан еманг” дейилишида фирибгарлик
ҳам назарда тутилади.
Бугунги кунда фирибгарлик, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш жиноятлари учраб турибди. Одамлар фирибгарларнинг гапларига дарров чув тушиб, алданиб қолмоқдалар. Аммо инсонлар ўзаро муомаларида мақсадни ҳалол йўл билан амалга ошириш, ҳаром йўллардан ва ўзгаларни ҳақ-ҳуқуқларига ҳамда мол-мулкларига тажовуз қилмасликлари лозим бўлади.
Ҳаётда ўзгаларнинг молига кўз олайтириб, уларга хиёнат қилганлар қиёматда Аллоҳнинг ҳузурида ҳисоб берадилар ва албатта, ҳақлар Аллоҳ тарафидан ўз эгаларига олиб берилади. Дунёда қилган тажовузлари, хиёнатлари уларга аламли азобнинг келишига сабаб бўлади.
Бировни ҳаққини фирибгарлик билан ейиш икки хил йўл билан бўлади: биринчи фирибгарлик – зулм асосида бўлади. Зулм йўли билан бировнинг молига фириб бериб олиш, алдов йўли билан, қиморга ўхшаган йўллар билан бировнинг молини ўзлаштириш.
Аллоҳ Таоло барчамизни бировнинг ҳаққидан хазар қиладиган, фирибгарлик каби нопок ишлардан эҳтиёт бўладиган инсонлардан қилсин!

Эгамберди Сатторов,
“Маҳаллот” масжиди имом хатиби