Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир

Ислом таълимотига кўра ўзгаларга яхшилик қилиш, ўзи яшаб турган жамиятдаги инсонларнинг ҳожатини чиқариш, улардан турли хил мушкулотларни аритиш фазилатли иш саналади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Эй, имон келтирганлар! Рукуъ қилингиз, сажда қилингиз ва Раббингизга ибодат қилиб эзгу иш қилингиз – шоядки, нажот топсангиз!” (Ҳаж сураси 77 оят). Ана шундан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир мўмин-мусулмон инсонларга яхшилик қилиш уни икки дунё саодатига етиштиришини англайди ва шу йўлда саъй-ҳаракат қилади.

Энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрами арафасида кўнгли ўксик болажонларнинг қалбига қувонч улашиш мақсадида Қарши шаҳар бош имом-хатиби А.Бойқобилов бошчилигида ҳомийлар кўмагида 70 нафар боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилар ва уларнинг фарзандлари иштирокида Самарқанд шаҳрига сафари уюштирилди. Кўҳна ва навқурон шаҳридаги муқаддас дақамжолар, мажмуалар зиёрат қилиниб, ўтганлар ҳақларига Қуръон ўқилиб, дуои хайрлар қилинди.

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати.