Шайх Алижон қорининг аҳоли билан учрашуви

Вилоятимизда меҳмон бўлиб турган юртимиз Уламоларидан Шайх Алижон қори вилоят бош имом-хатиби Устоз Мирзамақсуд домла Алимов ҳамроҳлигида бугун аср намозини Андижон шаҳридаги «Жиддаи Муборак» жоме масжидида жамоат билан адо этдилар. Намоздан сўнг жамоатга юртимизда диний соҳадаги ислоҳатлар, ёшлар тарбияси, буюк Алломаларимизнинг илм йўлидаги хизматлари тўғрисида кенг тушунчалар берди.

Уламоларимизнинг халқ билан учрашувлари давом этмоқда…
Ⓜ️анба: @muslimunuzportal