Муфтий ҳазратлари Қўрғонтепада

Вилоятимизда меҳмон бўлиб турган юртимиз Уламоларидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бугун Қўрғонтепа туманида бўлдилар.
Бу ерда масжидлар фаолияти ва кенг аҳоли вакиллари билан учрашди.
Даставвал тумандаги «Рамазон қори» жоме масжидига ташриф буюриб, масжидда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиб, пешин намозини жамоат билан адо этдилар. Намоздан сўнг жамоатга юртимиздаги ислоҳатлар, ёшлар тарбияси, уларга юртимизда яратилинаётган кенг имкониятлар тўғрисида маъруза қилди.
Маърузадан сўнг юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини Аллоҳ таолодан сўраб дуои хайрлар қилдилар.