Сахта салафийларнинг васила тўғрисидаги қарашларига раддия.

Васила луғатда у сабабли ўзгага яқин бўлинадиган нарса маъносини англатади. Истилоҳда эса дуо ижобат бўлиши учун Аллоҳ таолога Унинг ҳузурида қадирли экани билинган нарсани айтиб дуо қилишдир.

Шу ўринда васила қилиш восита қилиш эмаслигини, иккиси бир- биридан тубдан фарқ қилишини билиш лозим. Чунки банда қалбидан ўтказаётган нарсаларини ҳам билиб турувчи Зотга восита орқали муножот қилмайди, балки васила қилади.

Васила қилиш Қуръон, сунна, саҳобаланинг амаллари билан ўз исботини тонган. Қуръони каримда бу ҳақда шундай дейилган:

“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва Унга васила ахтарингиз”. (Моида сураси, 35-оят).

 “Ана ўша дуо қилаётганлари Роббиларига васила изларлар, қайсилари яқинроқ эканини (билмоқ учун). Унинг раҳматини орзу қилурлар ва азобидан қўрқурлар. Албатта, Роббининг азоби ҳазир бўлишга лойиқдир”.

(Исро сураси, 57-оят).

Васила қилиш бандадаги муҳаббатнинг, Аллоҳ таолога далолат қиладиган нарсаларни улуғлашнинг аломати ҳисобланади. Зеро, бундай иш Қуръони каримда қалбларнинг тақвосидан экани айтилган:

“Ким Аллоҳнинг нишонларини улуғласа, бас, албатта,бу қалбларнинг тақвосидандир”.

Чунки қилинган амаллар қалбдаги тақвога далолат қилади.  Шу маънода Аллоҳ таолодан васила қилиб сўраш восита қилишдан қуйдаги жиҳатлардан фарқ қилади:

1. Васила- дуонинг мақбул бўлиш даражасини ошириш учун Аллоҳ таоло ҳузурида қадрли экани билинган нарсани айтиб дуо қилишдир.

2. Восита қилиш икки тараф ҳам манфаатдор бўладиган нарсага нисбатан ишлатилади. Масалан, бир шахс бирор нарсани восита қилиб иккинчи шахс орқали ишини битириб олса, иши битгандан кейин унга миннат қилиши ҳам мумкин бўлиб қолади. Чунки у ҳам бу ишдан озму- кўпми манфаат кўрган бўлади. Васила қилишда эса фаққтгина бир тараф, яъни банда манфаатдор бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло бандаларидан манфаат кўришдан олий бўлган Зотдир.

3. Восита қилишда бир тараф иккинчи тарафга у билмаган нарсани кимдир ё нимадир ёрдамида билдиришга ҳаракат қилади. Васила қилишда эса ошкора ва махфий барча нарсаларни билгувчи Зотга Унинг ҳузурида қадрли экани билинган нарсани айтиб дуо қилинади.Шунинг учун васила  қилувчида ушбу тушунчалар ҳақида тўғри тасввур бўлиши лозим. Келинг энди бугунги кунда энтернет тармоқларида сохта салафийлик ғоялари билан йўғрилган Сохта салафийлар бир неча масалаларда мусулмонларни адашган, фосиқ ва ҳатто кофирга чиқаришга урунадилар. Улар жумласига васила масаласи ҳам киради. Қайд этиш, лозимки сохта салафийларнинг тавассул борасидаги қарашлари Қуръон ва суннага зид бўлиш билан юир қаторда аҳли сунна вал жамоа уламоларининг қарашларига мос келмайди. Уларнинг даъволаридан бири вафот этган шахсларни васила қилиб бўлмайди дийдилар. Уларнинг бу қарашлари хато эканлигига бу оят далил бўлади: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва Унга васила ахтарингиз”. (Моида сураси, 35-оят).

Бу ояти каримада тирик ёки вафот этган шахсларни ва солиҳ амалларни васила қилишни ўз ичига олади.

Қуйдаги ҳадис ва ривоятлар далил бўлади: Молик раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:

“Умар розияллоҳу анҳу замонларида инсонларга қаҳатчилик етиб, бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам равзалари олдига келиб: “Эй, Аллоҳнинг росули Аллоҳ таолодан умматингизга сув сўрасангиз. Чунки, улар ҳалокатга дучор бўлишди” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тушида унинг ҳузурига келиб: “Умарнинг ҳузурига бор, мен томонда нсаломимни етказ, сизларга сув берилар экан, деб яна унга: “Пухта бўлгин, пухта бўлгин” деб айтгин” дедилар. Киши Умар розияллоҳу анҳуга хабарни етказди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу йиғлади, сўнг: “Эй, Роббим! Ожиз қолгинумча кучимни аяамайман” деди”.

Бу ривоятни ибн Абу Шайба саҳиҳ санад билан келтирган (Фатҳул борий).

Ривоят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларидан кейин у зотни васила қилиш жоиз эмас дейдиганларга қарши очиқ далилдир.

Хожа Бухорий ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Мардонов Х.