КОНФЕССИЯЛАРАРО ҲАМЖИҲАТЛИК — ТИНЧЛИК ВА БАРҚАРОРЛИКНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Бизнинг қадимий ва саҳоватли заминимизда кўп асрлар давомида турли миллат ва элат, маданият ва дин вакиллари тинч-тотув яшаб келган. Меҳмондўстлик, эзгулик, қалб саҳовати ва том маънодаги бағрикенглик бизнинг ҳалқимизга доимо хос бўлган ва унинг менталитети асосини ташкил этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов “…бугунги кунда, башарият мураккаб тараққиёт жараёнини бошдан кечираётган бир пайтда диний бағрикенглик, турли динларга мансуб халқлар ўртасидаги мулоқот ва амалий ҳамкорликни кучайтириш ниҳоятда долзарб аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон турли динларга мансуб қадриятларни асраб-авайлашга, барча фуқароларга ўз эътиқодини амалга ошириш учун зарур шароитларни яратиб беришга, динлар ва миллатлараро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга, улар ўртасида қадимий муштарак анъаналарни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда”– деб айтган эдилар.

Муқаддас динимиз ўзга дин вакилларига ҳам эзгулик қилишга ўргатади. Ҳайбар ғазотида тушган ўлжалар ичида Тавротдан бир қанча саҳифалар ҳам бор эди. Яҳудийлар келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўша саҳифаларни қайтариб беришларини сўрадилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни яҳудийларга қайтариб беришга амр қилдилар. Бу Исломдаги диний бағрикенгликнинг ёрқин далилидир.

Мамлакатимизда истиқомат қилиб келаётган турли дин, миллат ва элатлар орасида дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, диний бағрикенглик тамойилларини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратиб келинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 январдаги қарори билан Республика Байналмилал маданият маркази ташкил этилди ва миллий маданий марказлар фаолиятига кенг йўл очиб берилди. ЮНЕСКО 1995 йил 16 ноябрда “Бағрикенглик тамойиллари Декларацияси”ни қабул қилди. Диний бағрикенглик ҳамиша диний заминда адоватга қарши ўзига хос қалқон вазифасини ўтаб келган.

Мустақиллигимизнинг 20йиллигига бағишланган, 2011 йили нашр этилган “Ўзбекистоннингэтноконфессионал атласи”да келтирилишича, 1897 йили республикамизнингҳозирги ҳудудида 70 миллат ва элат вакиллари яшаган бўлса, 1921йилда уларнинг сони 90 га етган. 1959 йил 113 тага кўпайган ва1979 йили эса 123 тага етган. Мустақиллик йилларида миллатларсони 136 тага етган бўлиб, бу – мамлакатимизда ҳақиқийдемократизм муҳити мавжудлигидан, бу ҳолат қонун йўли биланмустаҳкамланганидан далолат беради.

Минтақамизнинг бошқа ҳудудларидан фарқли ўлароқ, кўпсонли миллатдан сони жиҳатдан кам сонли миллатлармамлакатимизда камситилмайди. Шу боис давлат ва жамиятбошқарувида барча миллат вакиллари турли лавозим вамансабларда фаолият қилишмоқда. Бундай амалиёт айрим қўшнимустақил ёш давлатларда кузатилмайди. Давлат ва жамиятбошқарув тизимида ҳам ўзбек халқига азалдан хос бўлганбағрикенглик, меҳмондўстлик, хотамтойлик ва меҳр-шафқатлилик,кечиримлилик каби футувватчилик қадриятлари қарор топди.

Мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элат вакилларининг ўз она тилида ўқиши учун кенг имкониятлар яратилган. Олий ўқув юртлари, мактабларда барча миллат вакиллари учун тенг шарт-шароитлар мавжуд, кўплаб тилларда газета ва журналлар чоп этилиб, телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар олиб борилаётгани бу борадаги фаолиятнинг яққол далилидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюция қабул қилиш ташаббуси билан чиқди.

Қувонарлиси шуки, БМТ Бош Ассамблеясининг 12 декабрдаги ялпи сессиясида «Маърифат ва диний бағрикенглик» махсус резолюцияси қабул қилинди. Бинобарин Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа БМТга аъзо давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланган. Резолюция нафақат БМТнинг барча аъзо давлатлари томонидан, балки 50 дан ортиқ давлатлар ҳаммуаллифлигида қабул қилинди.

Ўзбекистонда турли миллат ва элатлар, диний конфессиялар вакиллари ўртасидаги аҳил-иноқлик, ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида, тинчлик-осойишталик, барқарорликни сақлаш йўлида оқилона ислоҳотлар ва амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Шу нуқтаи назардан бағрикенглик инсонларни бирлашишга, аҳил-иноқ ва фаровон ҳаёт кечиришга чорлайди.

Ўзбекистоннинг ташқи олам билан ҳар томонлама – сиёсий, иқтисодий, илмийалоқалари янада мустаҳкамланиб бораётган ҳозирги кунда турли конфессиявакиллари билан мулоқот қилишнинг юксак маданиятига эришиш катта аҳамият касбэтади. Ўзбек халқининг илғор маданий ва маънавий меросини тиклаш ва янгишароитда янада ривожлантириш, бу ҳудуддаги илк замондан ҳозиргача мавжуд бўлибкелган динларнинг тарихи, ҳаётий тадрижий тараққиётини ўрганиш, талабалардаВатан тарихини чуқурроқ тушуниб етиш, уни севиш ва у билан фахрланиш ҳис- туйғуларини шакллантиришга хизмат қилади.

Дунё харитасида мавжуд мамлакат борки, унда яшовчи халқларнинг ўз дини, урф-одатлари ва анъаналари мавжуд. Ана шу қадриятлар халқларнинг юриш-туриши,кундалик фаолияти ва умуман ҳаёт тарзини белгилашда асосий омил бўлибҳисобланади. Дунё халқлари тарихини ўрганишда уларнинг диний қарашлари,эътиқод ва диний амалиётларини эътибордан четда қолдириш мумкин эмас.

Бугунги кунда муайян молиявий имкониятларга эга ваўзи мансуб бўлган конфессия таълимотини дунё бўйлабёйишга ҳисса қўшишни муқаддас бурч, деб биладиганалоҳида диндорлар томонидан ташкил этиладиган “хусусиймиссия”лар пайдо бўлганини ҳам қайд этиш лозим. Одатдабундай фаол диндорлар маълум мамлакатга келиб у ерда ўз номларидаги миссия ва параллел равишда хайрияжамғармаси тузиб, миссионерлик билан шуғулланадилар.Ҳозирда МДҲ ҳудудида Канада фуқароси Кеннет Коупленд томонидан ташкил этилган “Кеннет Коупленд”, АҚШликаёлЖойс Майертузган “Жойс Майер” миссиялари фаолиятюритаётгани фикримизнинг исботи бўла олади.

Халқаро миссионерлик ташкилотлари христианликданбошқа динлар доирасида ҳам мавжуд. Жумладан,буддавийлик доирасида юзага келган Сока Гаккай,Фогуаншанг ва Вон каби ташкилотларни шу қаторгақўшиш мумкин. Улар ўз миссионерлик фаолиятида асосанадабиётлар тарқатиш ва хайрия тадбирларнини ўтказишамалиётидан фойдаланадилар[1].

Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, ўтмишдаЎзбекистонда диний ва этник муносабатлар асосида бирор мартаҳам низо чиқмагани қайд қилинади. Шу ўринда айтишимизкеракки, мазкур воқеликни бугунги кунда мамлакатимиздафаолият кўрсатаётган ислом, христиан, яҳудий динлари вабошқа конфессияларнинг ўзаро муносабатларида ҳам яққол кўриш мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов бундай дўстона муносабатларданхулоса қилиб: “Мусулмонлар ва христианларнинг Ўзбекистонзаминида биргаликда ҳамнафас бўлиб яшаши диний-маънавий тотувликнинг нодир тимсоли ва барча дин вакиллариганисбатан бағрикенгликнинг энг яхши намунаси деб ҳисобланишига арзигуликдир”[2] дея воқеликни аниқ кўрсатиб берган эди.

Дарҳақиқат, ислом дини халқлар орасида тинчлик вадўстлик масалаларига кенг ўрин ажратган бўлиб, бунда бошқадинга эътиқод қилувчилар билан ҳамкорлик қилишнитақиқламайди.

Қуръони Каримда аниқ-равшан қилиб айтибқўйилган: “Дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларниўз юртингиздан (ҳайдаб) чиқармаган кимсаларга нисбатаняхшилик қилишингиз ва уларга адолатли бўлишингиздан Аллоҳсизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолатли кишиларнисевар”[3].

Қуръони каримда инсонларнинг дини, ирқи, миллатиданқатъи назар, Ер юзида турли дин ва маданият вакиллари –инсонларўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликда умргузаронқилишлари таъкидланган: “Эй, инсонлар! Дарҳақиқат, Бизсизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамдабир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳназдида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир.Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир”[4].

Турли дин вакилларидан иборат бўлган фуқароларимизорасида бир-бирига ҳурмат ва бағрикенглик руҳини вужудгакелтириш учун Қуръони Каримнинг “Динда мажбурлаш йўқ”(Бақара, 256)[5] ғоясидан унумли фойдаланиш мақсадгамувофиқ. Мазкур ғоя асосида ғаразли мақсаддаги диниймиссионерлик фаолиятига ҳам қарши курашиш мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимиздаги этник ваконфессиявий хилма-хиллик шароитида диний бағрикенгликасослари ва унинг халқимиз маънавий ҳаётидаги аҳамияти ҳамда миллатлар ва конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлашда исломий қадриятлардан унумли фойдаланиш юқори самара беради. Конфессиялараро ҳамжиҳатлик эса юртимиздаги тинчлик ва барқарорликнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.

Азамат Усмонов, Тошкент ислом институтининг махсус сиртқи бўлими битирувчи курс талабаси

[1] Диншунослик асослари ўқув қўлланма «Тошкент ислом университети» нашриёт-матбаа бирлашмаси Тошкент – 2013

[2] Каримов И.А. Маънавий юксалиш йўлида. – Т.: Ўзбекистон, 1998. – Б. 102.

[3] “Мумтаҳана” сураси, 8-оят. (Қаранг: Қуръони карим: маъноларининг таржима ватафсири /Таржима ва тафсир муаллифи: А.Мансуров. – Т.: Тошкент исломуниверситети, 2004)

[4] “Ҳужурот” сураси, 13-оят. (Қаранг: Қуръони карим: маъноларининг таржима ватафсири /Таржима ва тафсир муаллифи: А.Мансуров. – Т.: Тошкент исломуниверситети, 2004.)

[5] Обидов Р. Қуръони каримда Исо пайғамбар сиймоси. – Т.: Тошкент исломуниверситети, 2002. – Б.12.