Ҳадис ўқиш тарийқаси

Шайх Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Саҳиҳул Бухорий дарсининг бошланишида талабаларга шундай насиҳат қиладилар:
Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ бу китобни шу тариқа ёзганларки, ҳар бир ҳадисни ёзишдан олдин ғусл қилиб икки ракат намоз ӯқирдилар ва истихора қилиб сӯнг ҳадис ёзардилар.
Аслини олганда биз ҳам ҳар ҳадисда икки ракат намоз ӯқиб дуо қилайлик. Лекин бу бизнинг тоқатимизда йӯқ. Агар қилмоқчи бӯлсак ҳам Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ қилгандай шижоатни қайердан ҳам олайлик. Унинг энг паст даражаси шуки, ҳеч бӯлмаса ҳар дарсдан олдин икки ракат намоз ӯқиб олайлик. Агар ҳар дарсда қилолмасак, ҳеч бӯлмаса ҳар куннинг бошида икки ракат намоз ӯқиб Аллоҳ таолодан дуо қилиб сӯрайлик: Эй Аллоҳим! Бу ҳадисларни ӯқишликга биз лойиқ эмасмиз, ҳадис аҳли эмасмиз. Сен бизга аҳлият, фаҳм ва амалнинг тавфиқини бергин. Сӯнг кӯринг, Иншоаллоҳ Аллоҳ таоло ӯз фазли карами билан ҳадиснинг анворларини ва баракотларини ато қилади.
Аллоҳ таолонинг қанчалик улуғ неъматидирки, инсоннинг тун-у куни деярли ҳама вақти ( ҳадис даврасидаги дарслар кечаси ҳам бӯлади ) икки олам сарвари саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак зикрларида сарф бӯлса! Мажзуб ҳазратларининг таъбири билан айтганда:
Ун ка зикр ун ки таманнаа ун ки ёд,
Вақт китнаа қиймати ҳее оож кал.
Унинг зикри, унинг орзуйи ва унинг ёди билан,
Бу вақт қанчалик қийматлидир кеча-ю бугуни билан.
“ Инъомул Борий – Дуруси Бухорийи Шарийф “ китобидан. Урду тилидан ТИИ 4- курс талабаси Одинаев Нодирбек таржимаси.