«Сиз бу кишига қизингизни беряпсизми?»

Шайх Муфтий Муҳаммад Тақи Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Аллома Хатиб Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳ ӯзларининг машҳур “Кифоя” китобларида жарҳ ва таъдил уламоларидан бирининг сӯзларини келтирадилар. У киши шундай ҳикоя қиладилар: Биз ҳадис ровийларининг ҳолатларини билиш учун ӯша ровийнинг шаҳрига борардик ( сафар шундай бӯлардики, агар фалон киши фалон жойда яшаб, ҳадис ривоят қиляпти дейилса, муҳадислар минглаб километрлар пиёда ёки туя билан у ровийни мақом ва даражасини, содиқ ё козиб эканини билиш учун сафар қилишарди.) Унинг шаҳрига бориб, унинг дӯстлари қӯшнилари ва яқинларидан унинг қандай инсон эканини, унинг намоз рӯза ва қолган ибодатларни қай даражада адо этишини ва инсонлар билан муомалада қандай эканини ва унинг хулқ- атворини сӯрар эдик. Шу даражада синчиковлаб суриштирар эдикки, ҳатто улар биздан: “Сиз бунчалик суруштиришингизга қараганда у кишига қизингизни беряпсизми” деб сӯрашарди. Биз эса жавобда: “ Бизнинг бундай мақсадимиз йӯқ. Бизнинг суруштиришдан мақсадимиз у киши Расуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис ривоят қиляпти, биз у кишининг сӯзларига ишонса бӯладими ёки йӯқми, фақат шуни билмоқчимиз холос, дер эдик.
“ Дарси Хатми Бухорий “ китобидан. Урду тилидан ТИИ 4- курс талабаси Одинаев Нодирбек таржимаси