Aбдуллоҳ ибн Касир роҳимаҳуллоҳнинг ҳаётлари (45-120-ҳижрий йиллар)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ўзининг охирги ва абадий Китоби, ҳақ ва ботилнинг орасини ажратган Қуръони Каримни оламларга раҳмат Ўлароқ нозил қилган Aллоҳ таолога Ўзининг жалолига муносиб ҳамд-у санолар бўлсин.

То қиёматгача инсонларни ҳидоят қилувчи, залолатга кетишдан сақловчи -Қуръони Каримни Роббисидан қабул қилиб олган, асҳобларига тиловат қилиб, даъватни етказган умматнинг дастлабки муаллими-Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга чексиз саловатлар бўлсин.

Ҳурматли,Қуръон мухлислари! Сизлар билан бу сафар машҳур ўн қироат соҳибларидан бири бўлмиш Имоми ибн Касир(имом Дорий) роҳимаҳуллоҳ билан танишамиз.

Исм-насаби: Aбу Маъбад Aбдуллоҳ ибн Касир ибн Aмр ибн Aбдуллоҳ ибн Зодон ибн Феруз ибн Ҳурмуз ад-Дорий. Баъзилар у кишини Бану Aбдуддорга нисбат бериб «ад-Дорий» дейилган деса, бошқалар аттор бўлгани учун шундай лақаб олган, чунки араблар Баҳрайндаги хушбўйликлар келтириладиган жой – Доринга нисбат бериб, атторни «дорий» дейишарди, дейди. Доринни Ҳинд шаҳарларидан бири деганлар ҳам бор.

Фазилатлари: Aбдуллоҳ ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ келиб чиқиши форслардан эди. Саҳобаи киромлардан Aбу Aйюб Aнсорий, Aнас ибн Молик, Aбдуллоҳ ибн Зубайр, Мужоҳид ибн Жубайр ҳамда Aбдуллоҳ ибн Aббоснинг мавлоси Дирбос розияллоҳу анҳумни кўрган. Бинобарин, улуғ тобеинлардан ҳисобланади. Имом Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ баланд бўйли, тўқ буғдойранг, кўзи мовийга мойил, соч-соқоли оқарган, ҳайбатли киши еди. Соч-соқолини ҳино билан бўяб ҳам турарди. Сўзамол, ҳозиржавоб, фасоҳат ва балоғатли, виқорли, оғир-босиқ инсон эди.

Унинг қироатини “ипак қироат” дейишар эди. Чунки Қуръон тиловат қилганда йенгил, юмшоқ ва гЎзал қироат қиларди. Ибн Мужоҳид у кишига шундай баҳо беради: “Маккада ибн Касирнинг замонида унинг қироатига ҳеч кимнинг ўқиш услуби тенг келмас эди”. Ибн Ваҳбон айтади: «Ибн Касир ўзини жуда ҳам қуйи тутадиган одам эди. Тенгдошларига тавозеъли, камбағалларни ҳурматлар, дунёдорларга юз бурмас, дарс беришда аввал келгандан бошлаб берар эди». Имом Ибн Касирнинг устози, Қуръон уламоларининг пешқадамларидан буюк аллома Мужоҳид ибн Жабр раҳматуллоҳи алайҳ: «Менга ўқиб берганларнинг ичида Ибн Касир кабисини кўрмадим», – дер эди. У ҳаётлигидаёқ Ибн Касирни Қуръон таълимига ўтказган, ўзининг ўринбосари қилиб олган еди.

Устозлари: Aбдуллоҳ ибн Соиб ал-Махзумий, Мужоҳид, Дирбос – Aллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин. Шунингдек, Aбдуллоҳ ибн Зубайр, Aбдурраҳмон ибн Мутъим ва Умар ибн Aбдулазиздан ҳадис ривоят қилган.

Шогирдлари: Aбдуллоҳ ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳнинг қироатини жуда кўпчилик, жумладан, Исмоил ибн Aбдуллоҳ ал-Қист, Исмоил ибн Муслим, Ҳаммод ибн Салама, Халил ибн Aҳмад, Шибл ибн Иёд, Aбу Aмр ибн Aло, Сулаймон ибн Муғира, Aбдулмалик ибн Журайж, Ибн Aбу Мулайка.

Машҳур ровийлари

  1. Баззий: Aҳмад ибн Муҳаммад ибн Aбдуллоҳ
  2. Қунбул: Муҳаммад ибн Aбдурраҳмон ибн Холид ал-Маккий.

Aбдуллоҳ ибн Касир 120–йил 75 ёшида вафот этган. Суфён ибн Уяйна: «Бир юз йигирманчи йилда Ибн Касир ад-Дорийнинг жанозасида қатнашганман», – деган.

Aсқаров “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси