Иймон — қалбда виқор топган ва амал билан тасдиқ этилган нарсадир

Фикрларингизга эҳтиёт бўлинг-сўзларга айланади,

                                  Сўзларингизга эҳтиёт бўлинг-амалга айланади,

                                  Амалларингизга эҳтиёт бўлинг-одатларга айланади,

                                  Одатларингизга эҳтиёт бўлинг-тақдирингизни яратади!

 

Тартибли жамиятларнинг бу ютуққа етишиш сири муҳаббатдир. Бузилиб машаққатли аҳволда қолган жамиятларнинг бузилиш сири ҳам муҳаббатдир. Инсон муҳаббат билан ерда юрган фариштага айланади.

Инсон муҳаббат билан ўз манфаатларидан воз кечиб бошқаларга ғамхўрлик қилувчи (альтруист) кишига айланади. Инсон муҳаббат сабабидан қон тўкувчи жиноятчига айланади ва бошқалар ҳуқуқларини ва ватанларини эгаларидан тортиб олиб, ер юзида зулм қилишдан роҳатланади. Хуллас адашиб қолмаслигимиз лозим бўлган бу нарсага тарих ва олам ҳақиқатлари далолат қилиб, ишора беради.

Лекин бу қандай амалга ошади? Қандай қилиб муҳаббат, бир вақтнинг ўзида ҳам дард, ҳам даво бўлади? Қандай қилиб муҳаббат бир вақтнинг ўзида ҳам тараққиёт учун зина, ҳам пастлаш ва тушиш учун ашё бўла олади? Мана сизга бу саволнинг жавоби, эй Аллоҳнинг бандалари. Шубха йўқки, инсоннинг қалби йўқдан бор қилган Холиқининг мулкидир.

Агар қалб, яьни инсон қалби, уни яратиб мутаносиб қилган ва энг яхши суратда пайдо қилган Зотга муҳаббат билан юзланса ва яна Ўзининг мукаммал Китобида айтганидек, ўз фазлу карами ила уни бошқа махлуқотлардан азиз ва мукаррам қилган Зотга муҳаббат билан юзланса, агар инсон қалби борлиқни яратиб ундаги ҳамма нарсаларни инсонга ҳизмат қилиш учун мусаххар қилган (бўсундирган) Зотга муҳаббат билан юзланса, агар инсон қалби ана шу Илоҳга юзланса бундай муҳиб (севувчи) инсон, Аллоҳнинг муҳаббати алангасида ўзини унитади. Бунинг оқибатида ўз манфаатларини, шаҳватларини, ҳавойи нафсларини,  муросасозлик ва такаббурликларини унутади. Қалбида тўлқинлантираётган ˝Мен˝ини ва унинг ортидан юзага чиқадиган ҳалок этувчи такаббурликни унутади. Уни яратиб мутаносиб қилган ва янг яхши суратда пайдо қилган Зотга бўлган муҳаббат гирдобида буларнинг ҳаммасини эсидан чиқаради. Муҳаббат инсонни ана шундай тарбияласа, инсон ўз манфаатларидан воз кечиб бошқаларга ғамхўрлик қилувчи (альтруист) бўлиб қолади. Аллоҳнинг бандаларини эгаллаб улардан фойдаланиш ўрнига, улар учун ҳизматкор бўлиб қолади. Бу инсон Аллоҳ таолонинг ҳамма бандалари учун яхшилик ашёсига айланади.

Бу инсон ўз манфаатларини, истак ва шаҳватларини уни яхши кўрган Илоҳнинг йўлида ва қалбига соф муҳаббат солган Ўзидан ўзга бирор нарсанинг севгисини ўрнатмаган Илоҳ йўлида қурбон қилувчи кишига айланади. Шу сабабли бу инсон, ўзи учун ва ўзи билан бирга яшаётган дўстлари учун саодат манбайига айланади.

Аммо инсоннинг қалби ўз шахсий манфаатига бўлган муҳаббатга ва қалбида беркинган ˝Мен˝, ўзини-ўзи севиш ва худбинликга бўлган муҳаббатга юзланса, бу муҳаббат унинг вужудидаги муросасозлик, нафсидаги такаббурлик ва миллатчилик ҳис-туйғуларини уйғотади. Натижада бошқалар манфаатларини афзал қўйиш ўрнига, ўз нафсини устун қўювчи (эгоист) кишига айланади.

Ўз манфаатларидан воз кечиб бошқаларга ғамхўрлик қилувчи кишига айланиш ўрнига ўз-ўзини яхши кўрувчи худбин кишига айланади. Шу сабабли ҳамма нарсани ўзининг шахсий манфаатлари йўлида қурбон қилади. Бошқалар манфаатларини ўзининг ҳавойи нафси йўлида, шахват ва истаклари йўлида қурбон қилади.

Хуллас, эй Аллоҳнинг бандалари, муҳаббат инсонни саодат ва яхшилик чўққиларига кўтаради. Бошқанинг муҳаббати эса инсонни ва инсонлар жамоасини бахтсизликнинг энг ёмон жарликларига туширади.

Гоҳида инсон ҳаёлига келадиган саволнинг жавоби шудир. Шу сабабдан Аллоҳнинг баёноти бу борлиқни яратган Аллоҳ таолонинг муҳаббат тожи кийдирилмаган оқилона иймондан фойда йўқ эканини бизни билдиради.1

˝Одамлар ичида Аллоҳдан ўзга тенгдошларни тутадиганлар ва уларни Аллоҳни севгандек севадиганлар бор. Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари қаттиқдир. Зулм қилганлар азобни кўрган чоғларида, албатта, барча қувват Аллоҳга хослигини ва, албатта, Аллоҳнинг азоби шиддатли эканини билсалар эди!˝. (Бақара, 165)

Шу сабабдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга изоҳлаб айтадилар: ˝Албатта мўминнинг иймони, Аллоҳ ва унинг Расули бошқа нарсалардан ва ичидаги нафсидан кўра унга суюклироқ бўлсагина камолга етади˝. Кимнинг иймони, руҳи йўқ жасад ва ҳаракати йўқ жусса бўлса, бу иймон таваккул ва муҳаббатга асос бўлиши керак бўлган ишончни амалга ошира олмайди. Агар ушбу ишонч топилмаса унда инсон ҳаётида ҳаяжонланадиган нарса кўпаяди. Жунбушга келиб тўлқинланадиган нарса кўпаяди. Натижада Аллоҳнинг ҳукм ва қарорларига бош кўтариши ортиб боради: «Нима учун менга буни буюрди? Нима учун бундан қайтарди? Нимага нопок нарсаларни ман қилди? Кошки бу нопок бўлмаганида. Нимага хамрни ҳаром қилди? Нима учун?» — каби ниҳояси йўқ саволлари кўпаяди. Чунки банда жоҳиллигининг чеки йўқ.

Қалбидан тақво жой олган инсонгина Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилади.

“Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга ва унинг Расулига итоат қилинг”. Демак, мўминликнинг шарти ҳар бир нарсада Аллоҳга ва Унинг Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилишдир.

Иймон амалда кўринади. Иймонни кўрсатадиган амал эса Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилишда зоҳир бўлади. Шунинг учун ҳам Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларидан бирида: “Иймон қалбда виқор топган ва амал билан тасдиқ этилган нарсадир”, деганлар.

 

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти

Нилуфар Аҳадовна

___________________

1 Имом Бутий ҳикматларидан