Ўтган уламоларимизнинг фатво бериш борасида ўзларида доимо қўрқув ҳиссини туйиб келганликлари

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Мақоланинг ўтган сонида аввал ўтган етук кишилар ва уламолар фатво бериш борасида ўзларида доимо қўрқув ҳиссини туйиб келганликлари ва ҳамда имкон қадар фатво беришдан сақланганликлари тўғрисида сўз юритаётган эдик…

Ато ибн Соиб айтади: “Мен шундай қавмларни кўрдимки, агар уларнинг бирортасидан бирор бир савол сўралиб қолса жавоб бериш асносида тираб турар эди”.

Ашъас Муҳаммад ибн Сирийн ҳақида шудай дейди: “Ундан фиқҳнинг ҳалол ва ҳаром масалаларига тааллуқли бирор нарса сўралганда ранги ўзгариб, кетиб бошқача бўлиб кетар ва ўзида йўқ одамдай бўлиб қолар эди”.

Имом Моликнинг шогирдларидан бири айтади: “Худо ҳаққи айтаман, Моликдан бирор бир масалани сўрашса, у ўзини худди жаннат ва дўзах орасида тургандек ҳис қилар эди”.

Муҳаммад ибн Мункадир айтади: “Олим киши Аллоҳ ва бандалари ўртасидаги одам ҳисобланади, уларнинг ўртасида қандай воситачилик қилаётганига бир қарасин”.

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтади: “Сизлар шунақа фатво сўрайдиган қавмга ўхшаб биздан сўрайсизларки, гуёки биз сизга бераётган фатволаримиздан сўрлмайдигандай!!”.

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ айтади: “Илмдан бирор нарса гапириб кейин уни ўзига касб қилиб олиб, Менинг дийнимда қанақа фатво бердинг дея Аллоҳ ундан сўрамайди деб ўйлайдиган одам бормикан?. Бу нарса уни ўзигаям, дийнигаям енгиллик-ку!”.

Яна  ўша кишидан: “Агар илм зое бўлиб кетади деган Аллоҳдан қўрқувим бўлмаганда эди бирор бир кишига фатво бермаган бўлар эдим. Энди унга мазза бўлсин-у, гуноҳи менга бўлсинми?!”.

Муҳаммад ибн Восиъдан: “Қиёмат куни ҳисб-китобга энг биринчи чақирилувчилар фақиҳлар бўлади”.

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг “Усулул-ифтаи ва адабуҳу” китобидан.  (2-қисм, давоми кейинги сонларда)

“Хожа Бухорий” ўрта махсус билим юрти мударриси Раҳимов Абдурауф тайёрлади.