Мотуридийлик таълимотининг афзалликлари ва бугунги кундаги аҳамияти

2021 йил 02 март куни «Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом билим юртининг 1-2 курс талабалари билан «Мотуридийлик таълимотининг афзалликлари ва бугунги кундаги аҳамияти» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда билим юрти устозлари томонидан Имом Мотуридий ҳазратларининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳамда Мотуридийлик таълимотининг афзалликлари ва бугунги кундаги аҳамияти мавзусида маъруза қилдилар.

Дарҳақиқат,  Абу Мансур Мотуридий изланишлари, машаққатли меҳнати, ақл-заковати билан ёт ғояларга қарши тура олди. Ишонч билан айтиш мумкинки, аҳли сунна вал жамоа ақидасини сақлаб қолишда, ривожлантиришда Имом Мотуридийнинг хизматлари беқиёсдир.

Имом Мотуридий нафақат Марказий Осиёда, балки бутун ислом оламида ўз муносиб ўрнига эга бўлган диний арбоблардан ҳисобланади. Чунки, аллома яшаган даврда, ислом динида турли гуруҳ ва фирқалар сони кўпайиб кетганлиги сабабли кўплаб ихтилофлар келиб чиққан. Ана шундай вазиятда Имом Мотуридий ислом динининг асл моҳиятини очиб бериш, соф исломий ақидани сақлаб қолиш борасида беқиёс ишларни амалга оширган.

Билим юрти матбуот хизмати