“Илмли ёшлар–юрт келажаги” мавзусида очиқ мулоқот учрашуви

Жорий йилнинг 1 март куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари иштирокида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Ў. Ҳасанбаев ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Қашқадарёдаги вакили, вилоят бош имом хатиби Р. Усмоновлар “Илмли ёшлар–юрт келажаги” мавзусида очиқ мулоқот учрашуви бўлиб ўтказдилар.

Мазкур учрашувдан мақсад талаба ёшларни имон-эътиқоди мустаҳкам, илм-маърифатли, жисмонан соғлом, маънавий ва руҳий жиҳатдан баркамол авлод қилиб тарбиялашдир.   Зеро, айнан жисмонан соғлом ва ақлан салоҳиятли ёшлар ўз юртининг қудрати ва равнақига замин яратади.

 

Мазкур учрашувда ёшларни асосан ростгўйлик, ваъдага вафо, омонатдорлик, каттага ҳурмат, кичикка иззат, ўзгаларга меҳр-оқибатли бўлиш каби фазилатлар соҳиби бўлишлари, давлатимиз томонидан кўрсатилаётган юксак эътиборнинг қадрига етиб, ўз вақ­ти­да чуқур илм эгаллаб, мен албатта келажакда элимга, юр­тимга хизмат қиламан, деб ҳаракат қилиш ҳар бир талабанинг асосий мақсади бўлмоғи лозимлиги таъкидланди.

Билим юрти матбуот хизмати