Исломда мерос масаласи

Мерос сўзи «Виросатун» сўзидан олинган бўлиб маънавий ёки молиявий ҳаққа эга бўлиш дегани. Яъни, бирон нарсани бир шахсдан бошқасига ўтишлигидир. Шу маънога кўра “Мерос” мол, бойлик, илм, улуғликни ўз ичига олади.Фиқхий тушунча бўйича, майитнинг ортида шаръий ворисга қолган мол ва ҳуқуқларга мерос дейилади. Мерос илмининг асосий далил ва ҳужжатлари Қуръони Карим, суннат ва ижмоъдан олинган. Бу илмда қиёсга ўрин қолмаган. Мерос илмини фароиз илми ўргатади. Бу илмнинг билимдони “Фароизи” деб номланади.Мерос илмининг ғояси – қолдирилган меросни ҳар ҳақ эгасига ўз ҳақини, шарий белгиланган улушини етказишдир. Мерос илмига Аллоҳ таолонинг ўзи асос солгандир. Ибни Аббос розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисда: “Аҳли фароизлар ўртасида молни Аллоҳнинг китоби бўйича тақсим қилинглар”, дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларида бу масалага озгина ўрин қолган холос. Ўлган кишидан қолган тарикага бир неча ҳақлар боғлиқ бўлади (4 та): Бир мусулмон одам вафот этганидан сўнг унинг тарикаси ҳисоб қилиниб, биринчи галда уни кафанга қўйиш учун кетадиган сарфларга ажратилади. Бу ҳаражатлар учун кетадиган молларда меросхўрларнинг ҳақлари бўлмайди.

Қарзлари бўлса, уларга ҳам маблағ ажратилади. Қарз икки хил бўлади.

2.1 Бандалардан қарзи.

2.2 Аллоҳдан қарзи. Бу қарз ҳам меросхўрларнинг ҳақидан устун туради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисларда: “Мўминнинг руҳи – то адо этилмагунча қарзига боғлиқ бўлиб туради», деганлар. Аллоҳдан қарзига берилмай қолган закот, кафорат ва назирларига ўхшаш нарсалар киради. Агар мол қолдирувчи ўлимидан олдин Аллоҳдан қарзларини ҳам адо қилиш ҳақида васият қилган бўлса, улар ҳам адо этилади. “Агар майит ўлимидан олдин Аллоҳдан қарзларини ўташ ҳақида васият қилмаган бўлса нима бўлади?” деган саволга ҳанафий мазҳаб уломалари айтишларича: у қарзлар берилмайди, чунки улар молиявий ибодат эди, ўлим етиши билан ибодатлар ундан тўхтайди, у ибодатларни, яъни закот, кафоратларини ўз вақтида, яъни тириклигида адо этмагани учун майит гуноҳкор бўлади. Уёғи Аллоҳга ҳавола қилинади. Хоҳласа азоб хоҳласа мағфират қилади. Бошқа мазҳаблар эса: “Бу қарзлар ҳам тариқадан адо этилади”, дейдилар. Лекин меросхўрлар ўз улушларидан марҳумга атаб қилса савоб. Майитнинг маолиявий васиятларига сарф қилинади. Агар васият қилинган маблағ миқдори меросга қолган молнинг учдан бирига ёки ундан оз миқдорига тенг бўлса, васиятга амал қилинади. Агар учдан биридан кўпини васият қилган бўлса, васият ўтмайди. Мана шу учдан биридан ортиғи меросхўрларнинг ҳақи бўлади. Васият шаръий бўлиши керак. Агар меросхўрлар рози бўлса васият қилинганидан зиёдасини ҳам ўз ихтиёрлари билан, савоб умидида, ҳайрли ишларига сарфлашлари мумкин. Бунга далил Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳивасаллам ҳузурларига Саъад ибн Абу Ваққос келиб ўз молларини ҳаммасини садақа қилиш ҳақида васият қилмоқчи эканларини айтганларида пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам рухсат бермаганлар. “Ярминичи?” деб сўраганларида ҳам изн бермадилар. “Учдан бириничи?” деганларида у зот “учдан бирига майли, аслида учдан бири ҳам кўп” дедилар. “Сендан кейин меросхўрларингни бой, беҳожат ҳолларида қолдириб кетмоғинг, уларни одамлардан тиланиб борадиган ҳолларида қолдириб кетмоғингдан яхшидир”, деганлар. Ўлаётган одам ўлим олдидан кўзига ҳеч нарса кўринмай, охиратни ўйлаб бор будини садақа қилиб юборишга тайёр бўлиб туради. Ҳаммасини бериб юбориши меросхўрларига зулм қилган бўлади. Энди васиятлар ўлимдан кейин амалга оширилар эканми, шундай бўлганидан кейин, киши агар ўз фарзандидан бирига бирор уйни васият қилмоқчи бўлса нима қилиши керак. “Болам мана шу уй мендан сенга тириклигимда хадя сенга шуни бердим” деса, у бола: “хўп қабул қилдим” деса, бу мулк ўша боласини шахсий мулкига айланади. Лекин зинхор ота: “Мана шу уй ўлганимдан кейин сенга” деб айтишга ҳаққи йўқ, нега? Чунки у ўлганда қолган молининг учдан биринигина васиятга бажара олади холос, қолган қисмида бошқа қолган яқинларининг ҳам ҳақи бўлади. Аслида уйларини отамиз тириклигида биз қурган бўлишимиз мумкин.Лекин у уйни отамизни ерига қурганмиз, қураётиб отамга деб қурганмиз. Шунинг учун ота ўзидан кейин муаммо туғилишига кўзи етса уни тириклигида молу давлатини хоҳлаган фарзандига ҳадя қилдим деб бера олиши мумкин, “ўлганимдан кейин” деган сўзни айтмаслиги керак. Энди уй боланинг мулкига айланади, отанинг гарданидан соқит бўлади, боласига айтади: “ўғлим энди сизнинг уйингизда ўлгунумга қадар яшаб тураман” деса бола у отасини ўша уйда қаромоғига олиб бирга туради ва отаси ўлгандан кейин ҳам ўша уйда бошқаларнинг ҳақи қолмайди ва тақсимланмайди. Агар мана шу уй сенга ўлганимдан кейин деб айтган бўлса, ўша ўғлидан ташқари бошқа фарзандларини уйли жойли қилиб бўлган, қизларини узатган бўлса ҳам ҳаммасининг у уйда ҳаққи бўлади. Кишини тириклигида бергани ҳадя бўлади, ўлганидан кейин сенга ёки фалончига дейиши васият бўлади. Лекин васиятга аталган мол мулк ўзиникиларга яъни меросхўрларга ўтмайди. Бегоналарга бериш учун айтган васияти ўтади. Исломнинг аввалида ота, она ва қариндошлар фойдасига васият қилиш вожиб эди. Мусулмон киши ўлимидан олдин “молининг бунчаси отамга, бунчаси онамга яна бунчаси ўғлимга ёки қизимга беринглар” деб васият қилар эди. Мерос оятлари нозил бўлиб бу нарса (амалдан қолиб, қолган молни оят асосида меросхўрлар) орасида тақсим қилиш жорий қилинди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набиий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, бир эркак ёки аёл 60 йил Аллоҳнинг тоатида амал қилади, сўнгра икковига ўлим ҳозир бўлур ана шунда зарарли васият қилиб қўйиб, иккисига дўзах вожиб бўлур” дедилар ва “Қилинган зарар етказмайдиган васият ёки қарздан” сўнг оятини қироат қиладилар”. Зарарли васиятга мисол: фалончи яқинимга меросимдан берилмасин деб ўз меросхўрларига зарар етказадиган васият қилиш мусулмон киши учун ҳаром. Юқоридагилардан қолгани ворисларга шаръий мерос қилиб тақсимланади.

Маййитнинг кўмиш ҳаражатлари, қарзи ва васиятидан ортиб қолган моли меросхўрларга бўлиб берилади.  Мероснинг арконлари 3 та:

Мерос қолдирувчи.

Меросхўр.

Мерос.  Мероснинг шартлари 3 та:

Мерос қолдирувчининг ўлими ҳақ бўлиши ёки ўлгани тўғрисида ҳукм чиққан бўлиши. Фалончи ўлим тўшагида ётибди, барибир ўлади келинглар, меросини ҳозироқ бўлиб қўяйлик деб бўлмайди ёки ўлиги ҳам тириги ҳам йўқолса маҳкама қози унга таалуқли маълумотларни ўрганиб чиқиб, бу одам ўлган деб ҳукм чиқарса ана ундан сўнг унинг моли тақсимланади. Мерос қолдирувчи ўлган вақтда меросхўрлар тирик бўлиши. Яъни, меросга ҳақли киши ҳам бирга ўлмаган бўлиши мумкин. Масалан: фожияларда, ер қимирлаши, сув тошиши, жангда. Агар бир одам вафот этса отанинг меросидан олиб, ундан кейинги ўлган ўғлининг молига қўшилади ва меросхўрларига бўлиб берилади. Шунингдек, жон кирган ҳомиладаги бола туғилгунича кутиб турилади, чунки унинг жони бўлгани учун меросда ҳақи бор, масалан: бир киши вафот этганда хотини ҳомиладор эди, туғилгандан сўнг ўғил ёки қизлигига қараб мерос тақсимланади.Қариндошлик ва мерос олиш ҳақи билиниши. Қариндошлик ва никоҳ. Яъни, мерос олишга ҳақли қариндоши йўқми буни билиб, меросга ҳақларини ажратиб олади. Масалан: туғишган амакими, ота бирми ёки она бирми? Чунки баъзи қариндошлар мерос олишга ҳаққи йўқ бўлиб чиқади. Шунингдек, мерос олиш даражалари ҳам турлича бўлади: Фарз эгалари. Қуръон, Суннат ёки ижмоъда ҳиссаси аниқ белгилаб берилган меросхўрлар фарз эгалари дейилади. Насабий асабалар. “Асаба” деганда, кишига энг яқин эркак қариндошлар тушунилади. Эр-хотиндан бошқа фарз эгаларига ҳақларидан ташқари меросдан ортиб қолган молни қўшимча тақсимлаш. Мерос фарз эгаларига тақсим қилингандан кейин ортиб қолса, асаба қариндошлар олади. Лекин асаба бўлмаса, ортиб қолганини фарз эгаларига ўз ҳиссаларига кўра бўлиб берилади. Аёл томонидан бўлган қариндошлар. Бу тоифага тоға, хола, амма, қизнинг ўғли, қизнинг қизи кабилар киради. Эр ва хотинга қайтариш. Масалан, бир эр вафот этди. Ортидан хотинидан бошқа меросхўр йўқ. Хотин қолган мероснинг тўртдан бирини фарз эгаси сифатида олади. Қолганини эса бошқа меросхўрлар бўлмагани учун қайтариш ила оладАввал қул бўлиб, кейин озод этилган киши вафот этсаю, меросхўр бўлмаса, уни озод қилган киши меросини олади. Бизнинг мазҳабимизда меросхўри йўқ одам молининг бировга берилишини васият қилган бўлса, ўша кишига берилади. Байтулмол. Марҳумнинг ортидан умуман меросхўр бўлмаса, унинг моли байтулмолга топширилади. Ҳанафий уламоларимиз меросдан манъ қилиниш ҳақидаги барча ҳужжат ва далилларни диққат билан ўрганиб чиққанларидан кейин меросдан манъ қиладиган нарсалар қуйидагилардан иборат эканини баён қилганлар. Мерос олишга монеълик қилувчи сабаблар «Қатл» оқил, болиғ, ҳур кишининг мерос қолдирувчини ноҳақдан ва узрсиз қасддан ўлдириши бу мавзуда кўзда тутилган қатл бўлади. Ўлдиришга шерик бўлса ҳам. Ота боласини ўлдирса ҳам. Ўлдиришга бировни ёлласа ҳам. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қотил мерос олмайди”, деб марҳамат қилганлар. Мерос қолдирувчи билан меросхўрнинг дини бошқа бўлиши. Мусулмон одамдан мусулмон бўлмаган одам мерос олмайди. Шунингдек, мусулмон одам мусулмон бўлмаган одамдан мерос олмайди. Усома ибн Зайт розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кофирдан мерос олмайди, кофир мусулмондан мерос олмайди” дедилар. Муртад – исломдан чиққан одам ҳам ололмайди. Уламолар баъзи тавсилотларида муртад эркак киши бўлса, унинг мусулмонлик вақтида топган молларини мусулмон меросхўрлари тақсимлаб олсалар бўлади. Муртадлик холида топган моллари эса, байтулмолга қолади. Агар муртад аёл киши бўлса, унинг меросини мусулмон қариндошлари тақсимлаб олсалар бўлади. Зинжиқ сиртидан мусулмон бўлиб кўриниб, ичида исломга қарши бўлган, кишининг мисоли муртадники кабидир. Қул аёл ва эркак бировдан мерос олмаган ва уларнинг мероси ҳам бўлмаган. Пайғамбарлик. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига биноан, у зотдан мерос қолмаган. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам динор ҳам, дирҳам ҳам, қўй ҳам, туя ҳам қолдирмадилар. Бир нарсани васият ҳам қилмадилар”. Бу ҳолат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам камтаринликлари дунё ташвишларидан узоқликларидан аломатдир. “Лиъон”. Бир одам зино қилганидан шубҳа қилиб хотини билан қозининг олдида бир бирига лаънат айтиб ажрашган бўлса ва унинг ҳомиласи ўзидан эмаслигини айтган бўлса, туғилган бола халиги одамдан мерос олишдан ман қилинади. Чунки эркак уни мени болам эмас демоқда. Зино. Зинокор эркак ўзидан бўлган болани тан олса ҳам бола ундан мерос олмайди. Чунки никоҳ бўлмаган.Бундан ташқари меросда ҳажб деган ибора ҳам бор. Ҳажб луғатда манъ қилиш, тўсиш деган маънони англатади. Шариат истилоҳида эса, яқин ворис узоқ меросхўрни ёки яқинроқ меросхўр яқин меросхўрни мероснинг ҳаммасидан ёки баъзисидан манъ қилишига айтилади. Масалан, бобо билан ота, ота бор жойда бобо мерос олмайди. Ота билан ўғил, ўғил бор ерда ота барча меросни эмас, унинг олтидан биринигина олади. Қуръони каримда зикр қилинган улушлар ва уларнинг махражлари Аввало, мерос олиш ҳуқуқига эга бўлган қариндошлар ҳақида сўз юритсак. Мерос олишлари мумкин бўлган эркаклардан бўлган ворислар ўн бештадир Исломда фароиз, яъни мерос масаласи жуда нозик ва мураккаб илмки, унинг барча қирраларини бунда келтиришлик анча мушкул ишдир. Ҳажбнинг турлари, авл қоидалари, раднинг боблари, муқосама, муносаха, завил-арҳам, асаба каби кенг қамровли масалалар борки, эҳтиёткорлик билан ёндошиш лозим. Бунга етарли илмимиз ва уқувимиз етмаслиги боис батафсил тўхталишни лозим топмадик.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган хадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фароизни ўрганинглар ва одамларга ўргатинглар у илмнинг ярмидир. У унутилади. У менинг умматимдан биринчи суғурилиб олинадиган нарсадир”, деганлар.

Хошимов Уткир
“Хожа Бухорий” ислом  билим юрти  4-курс талабаси