“Китоб-инсонни комилликка етаклайди”

Талаба ёшларда китобга меҳр уйғотиш, мустақил фикр ва кенг дунёқарашни шакллантириш, уларнинг ҳаёт йўлларида мустаҳкам замин яратиш мақсадида 22-24 февраль кунлари «Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом билим юртида “Китоб-инсонни комилликка етаклайди” мавзусида китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Мазкур кўргазмадан Ахборот-ресурс марказида сақланаётган фиқҳий, ақидавий, тасаввуф ва араб тили грамматикасига оид 100 дан зиёд қўлёзма ва тошбосма асарлар ҳамда бадиий илмий — оммабоп адабиётлар жой олди. Шунингдек, билим юртига янги келтирилган китоблар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди.

Билим юрти матбуот хизмати