“Ёшларни касбий таълимга йўналтириш”

Жорий йилнинг 20 февраль куни билим юртининг 4-курс талабалари иштирокида фиқҳ фанидан “Ёшларни касбий таълимга йўналтириш” мавзусида 3 соатлик ўқув семенари бўлиб ўтди.

Унда фан ўқитувчиси Ҳайрулло Мардонов битирувчи талабаларни келажакда ўз мутахассисликлари бўйича ўқишни давом эттиришлари ҳамда илмий салоҳиятларини ошириш ҳамда бўлажак имом-хатиблар фаолияти давомида керакли ва зарур бўлган фиқҳий масалаларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати томонидан чиқарилган фатволар асосида ўрганиб, ўз билим ва кўникмаларига эга бўлишлари таъкидланди.

Имом хатиблар учун зарур бўлган жаноза тўғрисида умумий маълумотлар яъни, жаноза ва унга тегишли масалалар, муҳтазар ва у билан боғлиқ ишлар, жон узилгандан кейинги амаллар, майитни таҳорат ва ғусл қилдириш, кафанлаш ва дафн маросимлари ўтказиш тўғрисида шунингдек, жаноза маросимидаги бидъат хурофотлар, жаноза маросими борасида мазҳаблар ўртасидаги фарқлар, жаноза намозининг ҳукми ҳамда жаноза ва дафн маросимлари борасида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг фатволари бўйича масалалар айтиб ўтилди.

 

Билим юрти матбуот хизмати