Ғазал мулкининг султони

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртида улуғ шоир ва мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бой адабий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш, талаба-ёшлар қалби ва онгига Навоий асарларининг мазмун-моҳиятини, бадиий хусусиятини ва тарбиявий аҳамиятини чуқур сингдириш мақсадида ҳамда шоир таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб, “Ғазал мулкининг султони” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда билим юрти мудири Ў. Ғузаров ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиалининг педагогика факултети декани, филология фанлари номзоди, доцент Аҳадхон Муҳаммадиев иштирок этиб, Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида маъруза қилдилар.

Сўзга чиққанлар ёш авлодни юксак маънавиятли инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, юртга садоқат руҳида тарбиялашда Алишер Навоий асарлари беқиёс аҳамиятга эга эканлиги, бобокалонимизнинг ўзбек тили ва адабиёти ривожига қўшган улкан ҳиссаси, асарларидаги теран ижтимоий фалсафа моҳияти, улуғ шоир ижодининг ёшларни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳида тарбиялаш, инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ва самимият туйғуларини мустаҳкамлашдаги беқиёс аҳамияти ҳақидаги фикрларини билдиришди. Айниқса, билим юрти талабалари иштирокида ташкиллаштирилган ғазалхонлик ва саҳна кўринишида Алишер Навоий тимсоли гавдалангани барчанинг кўз ўнгида ўша давр руҳини намоён этди.

Билим юрти матбуот хизмати