Буюк фидоийлик (Алишер Навоий)

Юртимиз ўзининг шавкатли тарихи, оламга донғи кетган, бутун дунё илм аҳлига таълим берган буюк фарзандлари билан машҳур. Унинг бағридан олимлар, шоирлар, муҳаддис-у луғат билимдонлари, истеъдодли амирлару, лашкарбошилар етишиб, нуфузини юқори кўтариб келган.

Бу халқ вакиллари шоирман, деб давлат ишларидан, шоҳман деб санъат ва адабиётдан четда бўлиб қолмай, билъакс ҳам дин, ҳам давлат, ҳам санъат билан бир вақтнинг ўзида машғул бўлганлар.

Халқимизнинг ана шундай  вакилларидан бири ўзбек халқининг буюк фарзанди, йирик мутафаккир, шоир ва олим, давлат арбоби Алишер Навоий ҳазратларидир. У милодий 1441 йил 9 феврал, ҳижрий 844  йил ўн еттинчи рамазонда Хуросон давлатининг йирик шаҳри Ҳиротнинг Боғи Давлатхона мавзейида истиқомат қилувчи зиёли, хон саройида хизматда бўлган Ғиёсиддин Кичкина оиласида дунёга келади.

Алишер болалигиданоқ ўзининг ўткир зеҳни, зийраклиги хушхулқи ва хушфаҳмлиги билан тенгдошлари орасида алоҳида ажралиб турган. Алишер 3-4-ёшидаёқ шеър эшитиш шеър ўқиш ва ёдлашга қизиқади, шеъриятга қизиқади. Алишер 12 ёшида отасидан етим қолади ва Хуросон подшоҳи Абдулқосим Бобур саройига хизматга киради. Абулқосим Бобур адабиёт ва санатни жуда севар ижодкорларни қадрлар ўзи ҳам ўзбек ва форс тилларида ғазаллар ёзар эди . Маърифатпарвар ҳукмдор Алишер ўз тарбиясига олади. Шеърият аҳли унга “зуллисонайн – икки тил эгаси “ лақабини бердилар. Навоий тахминан 18 – 19 ёшларида Абдураҳмон Жомий билан танишади. Навоийнинг билим савияси, қобиляти ва шеърий иқтидоридан хурсанд бўлган Жомий уни ҳам фарзанд, ҳам шогирд сифатида қадрлайди.Кейинчалик бу икки улуғ шоир ўртасида шогирд ва устозлик муносабатлари янада мустаҳкамлайди.

Алишер  1466-Самарқандга келади ва у ерда дастлаб моддий қийинчиликда яшайди. Шунга қарамай, Самарқанд мадрасаларида таҳсил олади, илм фан, адабиёт ва санъат аҳли билан танишади. Ўзининг иқтидори, қобилияти билан тез орада обрў ва  эътибор қозонади.

1469-йил Ҳусайн Бойқаро тахтни эгаллагач, Алишер Навоийни Ҳиротга ўз ёнига таклиф қилади. Навоий Ҳусайн Бойқаронинг тахтга чиқиши муносабати билан “Ҳилолия” қасидасини битади.

Ҳусайн Бойқаро уни муҳрдорлик вазифасини тайинлади. Кейинчалик (1472) бош вазир лавозимига кўтаради, унга “Амири кабир” унвонини беради. Навоий ўзининг олижаноб ва энг  юксак орзулари- халққа хизмат қилиш, мамлакат осоишталигини сақлаш , ҳокимиятни мустаҳкамлаш, фан ва адабиёт, ободончилик маданиятини  ривожлантиришдек улкан ишлар қанчалик оғир ва масъулиятли булмасин уларни катта меҳр-муҳаббат ва улуғворлик билан амалга оширди.

Алишер Навоий юрт учун, раият манфаатини кўзлаб ўз орзулари, шахсий манфаатларининг баридан кечган. Аллоҳ таолога  муҳаббати чексиз, Унинг Каъбасини кўришга орзуманд шоир умри армон билан ўтади. У  Каъбани зиёрат қилиш, ҳаж амалини бажариб келиш учун Ҳусайн Бойқародан уч марта изн сўрайди. Аммо, тож-у тахт учун доимий курашлар билан овора шоҳ агар Сиз бу юртдан кетсангиз, ўғилларим менга қарши исён қиладилар. Сиз шу ерда экансиз, улар бу ишга ботинмагай, деб, Навоийга рухсат бермайди. Шоҳ амрини вожиб билган, юрти учун жонини фидо айлаган ҳассос шоир, ўзининг энг катта орзусини халқ учун, беҳуда қон тўкилмслиги йўлида қурбон қилади. У “Ихлосия” мадрасаси “Хулосия” хонақоҳи, “Шифоҳия” табобатхонаси, Жомеъ  масжиди, “Дорул ҳоффоз” Қироатхона ва шунга ўхшаш бошқа ўнлаб бинолар қурдирди.

1476 йили иғволардан қаттиқ чарчаган Алишер Навоий вазирликдан истеъфога чиқишга подшодан изн сўрайди. Унинг бирдан бир орзуси — тамоман ижод билан шуғулланиш эди. Султон ноилож унинг илтимосини  қондиради.

1483-1485 йил давомида “ Хамса” асарини ёзиб тугатади.1491-1492 йилларда у ўзбек тилида ёзган ҳамма шеърларидан яхлит бир девон тузишга киришди. Алишер Навоий “Тарихи мулуки ажам”, “Тарихи ҳукамо”, 1491 йилда “ Мажолис ун- нафоис” тазкирасини яратди.

Алишнр Навоий 1501 йил 3 январда оғир бетобликдан сўнг ҳаётдан кўз юмди.

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Х Мардонов.