“Бемазҳабларнинг нотўғри фатволари, ўзаро зиддиятлари ва уларга раддиялар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 2 февраль куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртининг  1-курс талабалари иштирокида “Бемазҳабларнинг нотўғри фатволари, ўзаро зиддиятлари ва уларга раддиялар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатини билим юрти мудири Ў. Ғузаров олиб бориб, давлатимиз Раҳбари томонидан ёшларга қаратилаётган алоҳида эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида ва бунга жавобан улар юртимиз тараққиёти учун ўз ҳиссасини қўшмоғи ҳамда бор диққат-эътиборини билим олишга қаратиши лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, бугунги кунда олий неъмат бўлган тинчлик-осойишталикка раҳна солаётган турли ғаразли кучлар уларнинг сохта даъволари ва ғояларининг асл мақсадини аниқ мисоллар орқали ёритиб, Қуръони карим ва ҳадиси шарифлар асосида илмий раддиялар келтириб ўтди. Шу билан бирга, тадбирда ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиясига таъсир кўрсатадиган ахборот хуружларидан асраш, хавфсиз интернет муҳитини шакллантириш учун Президентимизнинг “жаҳолатга қарши маърифат” – улуғвор ғоясини бош мезон сифатида олиш кераклиги алоҳида таъкидлади.

Билим юрти матбуот хизмати