Огоҳ ва хушёр бўлиш, ватанпарварлик туйғуларнини мустаҳкамлаш шу куннинг муҳим талабидир

Ҳар бир инсон ҳаётда ўз ўрини топишга, бахтли хаёт кечириш, элу- юрт орасида ҳурмат эҳтиром қозонишга ҳаракат қилади ва албатта бунинг учун тинимсиз ҳаракат, изланиш катта меҳнат талаб этилади. Шунингдек ўзига берилган энг олий неъмат умрини бемазмун ўтказиб, бирор бир эзгу ишга қўл урмай, жамиятга фойда келтирмасдан, юрт тараққиёти ва ривожига ҳисса қўшмай яшаётган инсонларнинг учраб тургани афсусланарли ҳолдир. Тўғри йўл қолиб эгри йўлларда тентираб юрган одамларни кўп учратганмиз. Турли ҳил иллатларнинг қурбонига айланган мана шундай айрим кимсалар бугун ўз сафларини хали борлиқ ҳақидаги тушунчаларга эга бўлмаган, яхши билан ёмон, оқу-қорани тўла фарқлай олмайдиган ёшларни, шунингдек ўз тоифасидаги маънавияти саёз бўлган кимсалар эвазига кенгайтириб бораётгани дахшатлидир. У қандай иллат бўлмасин, гиёхвандликми, одам савдосими ёки бўлмаса экстремизм ва тероризмми буларнинг барига энг аввало бекорчилик ва лоқайдлик бош омил бўлиб хизмат қилади. Бирор бир ишнинг бошини тутмаган, касб-хунар эгаси бўлмаган қўштирноқ орасидаги одамлар бекорчиликдан, мўмай даромад топиш мақсадида юқорида келтирилган иллатлар домига тушиб, инсониятни ва бутун дунё хамжамиятини жиддий ташвиш ва хавотирга солиб келмоқда.
Қўлида касб-ҳунари бўлмаган, бирор ишнинг бошини тутмаган қанчадан-қанча инсонлар бугун манфур кимсаларнинг тузоғига тушиб, ўз ҳуқуқ ва эркинликларидан жудо бўлиб “ Одам савдоси” деб ном олган жирканч қабихлик домига тушиб қолмоқда ва уларнинг аксарияти ёшлар эканлиги барчада жиддий ташвиш ва хавотир уйғотмоқда. Шунингдек динни ниқоб қилиб, одамларни зўрлик, қабоҳат ва қурқинчга солиб аслида нияти конституцион тузумни ағдариш, хокимиятни эгаллаш бўлган жирканч тўдалар ҳам сафларига ана шундай маърифат зиёсидан бебаҳра оми кимсаларни қўшиб бораётгани хеч ким учун сир эмас. Бугун замон бизни бундайин ботқоқликка ботиб қолмаслик учун огоҳликка чорлаб хушёр ва сергак яшашга ундаяпти.
Огоҳ ва хушёр бўлиш, ватанпарварлик туйғуларнини мустаҳкамлаш шу куннинг муҳим талабларидан бири эканлигини унутмаган ҳолда атрофимизда ва жаҳонда рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларга лоқайд бўлмасдан теран нигоҳ билан боқишимиз шарт. Айниқса ҳалқимизни, келажагимиз ворисларини асраш, уларни маънавий озиқлантириш, онгу шуурини маърифат зиёси билан бойитиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.
Юксак маънавиятга эга бўлмаган одам соғлом эътиқод ва дунёқарашдан ҳам маҳрум бўлади. Бундай кишилар яхши билан ёмоннинг, эзгулик билан жаҳолатнинг фарқига бормайди. Улар учун халқ ва Ватан манфаатлари бегона. Маънавиятли одам ўзини ёмон ишлардан тияди, ноҳақлик ва зулмга қарши қалбида норози бўлиб, ўз нафратини билдиради. Бинобарин, ёмонликка қарши нафрат, яхшиликка нисбатан муҳаббат ва хайрихоҳлик юксак маънавиятнинг асосий белгиларидандир.
Инсон ва жамият бор экан, эзгу ғояларнинг қарама-қаршиси бўлган зулм ва зўравонлик, қабоҳат ва жаҳолат янги-янги шаклларда намоён бўлишга уринади. Лекин улар одамзоднинг адолат, тинчлик ва биродарлик, тараққиёт ва фаровонлик ғояларига таяниб, олий мақсадлар сари интилишини асло тўхтата олмайди.

Миржалил Худойназаров,
“Хожа Бухорий” ўрта махсус
ислом билим юрти ўқитувчиси