“Хожа Бухорий”да ғолибларни тақдирлаш тадбири ўтказилди

“Хожа Бухорий”да ғолибларни тақдирлаш тадбири ўтказилди

2021 йил 18 январь куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртида фан ойлиги доирасида ўтказилган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Унда Хаттотлик фани бўйича “Ҳусни хат – илм аҳлининг зийнати” кўрик-танловида 1-ўринни эгаллаган 3 курс талабаси Сиротилло Пирматов, 2-ўринни эгаллаган 3 курс талабаси Алишер Акрамов ва 3-ўрин соҳиби 2-курс талабаси Абдухолиқ Маҳмудовлар ҳамда Араб тили фани бўйича “Энг намунали иншо” мавзусида ўтказилган кўрик-танловида 1-ўринни эгаллаган 4-курс талабаси Илҳомжон Тохтаев, 2-ўринни эгаллаган 4-курс талабаси Нурисломхўжа Умбаров ва 3-ўрин соҳиби 3-курс талабаси Сирожиддин Ғайбуллаевлар, шунингдек, спортнинг “Турникка тортилиш” тури бўйича 1-ўринни эгаллаган 1-курс талабаси Акрамов Ёқубхон ва “Тош кўтариш” тури бўйича 1-ўрин ғолиби Волиев Солихонлар билим юрти дипломи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Билим юрти матбуот хизмати

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

*

code