Давра суҳбати ташкил этилди

Давра суҳбати ташкил этилди

16 январь куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом юрти талабалари билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда билим юрти мудири Ў. Ғузаров, ЎзМТДП депутати РесМММ Китоб туман бўлинмаси раҳбари Г. Сатторовалар иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқига йўллаган мурожаатномасининг мазмун моҳияти ҳамда Ўзбекистон Ёшлари форумидаги маърузасида белгиланган устувор вазифалар ҳақида шунингдек, ёшлар келажагимиз пойдевори мавзусида маъруза қилдилар.

Суҳбат давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Билим юрти матбуот хизмати

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

*

code