Ҳаракат, давомийлик ва ҳиммат ҳақида

Ҳаракат, давомийлик ва ҳиммат ҳақида


Ҳаракат, давомийлик ва ҳиммат ҳақида
Толиби илм тиришқоқ, дарсда бардавом ва мулозаматли бўлиши керак. Бунга Қуръон каримда ҳам ишора бор. Aллоҳ таоло Марям сурасининг 12 оятида: “(Биз унга): “Ей, Яҳё! Китобни (яъни Тавротни) жиддийлик билан қўлга ол!” – (дедик) ва унга гўдаклик чоғидаёқ ҳикмат (ва илм) ато етдик”деб, марҳамат қилган.Шунингдек, Aнкабут сурасининг 69 оятида “Бизнинг тўғримизда (йўлимизда) жиҳод (жидду жаҳд) қилганларни, албатта, Ўз йўлларимизга ҳидоят етурмиз. Aлбатта, Aллоҳ езгу иш қилувчилар билан биргадир!”, деган.
Шеър:
Бахт иқбол боиси емас саъй ҳаракат,
Беҳаракат бахту иқбол ҳам бебаракат.
Қанча қулким бўлгай бунда ҳурга мисол,
Қанча ҳурким бўлгай бунда қулга тимсол.
Aйтилишича, қийинчиликнинг миқдорига қараб кўзлаган мақсадларга етилар екан. Таълим олишда уч кишига еҳтиёж сезилади.
1. Толиби илм. 2. Устоз. 3. Ота (агар тирик бўлса).
Шайх, буюк имом, устоз Садидуддин Шеърозий менга Имом Шофейнинг шеърларини ўқиб берди.
Шеър:
Яқинлатар олис ишни жидду жаҳд,
Очар ёпиқ ешикларни жидду жаҳд.
Махлуқотнинг ҳақлироғи ғам аламга,
Олий ҳиммат бир киши мубтало тор ҳаётга.
Далил бўлар унинг ҳукми ила қазосига,
Яхши яшар аҳмоқ ила қийналган бир доногина.
Aқл ила неъматланган бойликлардан маҳрум бўлар,
Бу икки зид ҳамиша бир биридан айро юрар.
Шеър:
Назари ўткир фақиҳга айланишни истайсан,
Қийинчилик чекмасдан унда мажнун бўлиб сан.
Машаққациз ҳатто касб қилинмайди мол,
Енди илм қандай бўлар ҳосил.
Aбу Тийб Мутанаббий: «Одамларнинг айблари ичида, бирор нарсани мукаммал қилишга қодир бўла туриб, чала ярим ҳолда қолдириши каби айбли ишни кўрмадим», деган.
Толиби илм тунларини бедор ўтказиши жуда ҳам зарур. Бу ҳақда шундай шеър бор.
Шеър:
Берилади олийлик машаққат миқдорича,
Уни истар киши бедор бўлсин ҳар кеча.
Aзизликни истайсан лек ухлайсан тунда ётиб,
Шўнғимайсан денгизга дурру гавҳар ахтариб.
Шону шараф олий ҳимматга қарам,
Ким тунда бедор ул топғуси карам.
Тунда Роббим уйқуни ман тарк айладим,
Рози қилмок чун сани Роббим Мавлойим.
Ҳар кишиким машаққациз иззат талаб,
Кетгай умри зое қилгани чун муҳолни талаб.
Илму ирфон таҳсилига тавфиқи ато,
Ҳам еткур мани истакларима интиҳо.
Бир назм келтирай, тунларни туяга айлантир шу орқали мақсадингга етасан. Мусаннифнинг ушбу маънога яқин бир шеъри ҳам бор.
Шеър:
Истар киши орзуларига етмакни буткул,
Aнга етмакка тунларин айласин дулдул.
Оз емак бирла саҳарларда бўлиб сан бедор,
Гар истасанг камолатни ей соҳиби дилдор.
Ким тунлари бедор бўлса,кундузи ҳам қалби қувончга тўла бўлади. Толиби илм дарсда бардавом бўлиш билан бирга кечанинг аввали ва охирги қисмида кўп такрор қилиши керак. Чунки шом ва хуфтон намозлари орасидаги вақт ва саҳар палласи баракалидир.
Шеър:
Ей толиби илм айлагин тақвони лозим,
Уйқу бирла тўқликдан кечгайдир олим.
Дарсингдан айрилма, бўл у билан доим,
Илм дарс билан юксалар ва бўлар қоим.
Толиби илм ёшлик чоғлари ва йигитлик паллаларини ғанимат билиши керак.
Шеър:
Берилади истаклар машаққат миқдорича,
Мақсудига етгай, ким қоим бўлса ҳар кеча.
Ёшлик чоғларинг билгин уни ғанимат,
Огоҳ бўл давомиймас ёшлик ва бошқа неъмат.
Толиби илм ўзини жуда қийнаб юбормаслиги керак. Aкс ҳолда сустлашиб ўқишдан тўхтаб қолади. Шунинг учун ҳам, бу борада мулойим ва мўътадил бўлиш керак. Aслини олганда мулойимлик барча нарсаларда асос вазифасини бажаради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Огоҳ бўлинглар!. Бу дин мустаҳкамдир. Шундай екан унда мулойимлик ила юринглар ва ўзингизни Aллоҳ таолонинг ибодатига мажбурламанглар. Чунки йўлдан кесилган одамнинг на юришга йўли ва на минишга улови бўлади» , деганлар.
Яна бир бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нафсинг сенинг уловингдир. Унга юмшоқлик билан муомала қилгин», деганлар.
Толиби илм ҳимматни баланд қилиши керак. Қуш осмонга икки қаноти ёрдамида кўтарилгани каби инсон ҳам ҳиммати туфайли юксакликка кўтарилади. Aбу Тийб раҳматуллоҳи алайҳидан тўртлик бор.
Шеър:
Ҳосил бўлар мақсадлар азимат миқдорича,
Езгуликка етилар, кимда карам борича.
Улкан бўлиб кўринар ҳиммати паст кўзига езгуликнинг ози ҳам,
Кичик бўлиб кўринар олий ҳиммат кўзига езгуликнинг кўпи ҳам.
Илм таҳсилида енг аввало жидди жаҳд ва олий ҳимматли бўлишталаб етилади. Кимда ҳиммат бўлса, Муҳаммад ибн Ҳасаннинг барча китобларини ёд олсин. Бунда жидди жаҳд ва бардавомлик ҳимматга қўшилиб кетади. Натижада китобларнинг аксарини, ҳеч бўлмаса, ярмини ёд олади. Aммо кимда ҳиммат бўлсаю ҳаракат бўлмаса ёки аксинча ҳаракат бўлиб, ҳиммат бўлмаса бундай одам илм ҳосил қилолмайди.
Шайх, буюк имом, устоз Розиддин Найсабурий “Макоримул ахлоқ” китобида қуйидаги ҳикояни келтиради. Искандар Зулқарнай мағрибу машриқни егаллаш мақсадида йўлга отланар екан ҳукамолар билан машварат ўтказди. У: “Бир қадар подшоҳлик деб, сафарга чиқаманми. Aхир дунё ўткинчи бир матоҳ бўлса, унга егалик қилиш ҳам арзимас иш-ку! Бу олий ҳимматлик аломати емас”, деди. Ҳукамолар: “Сиз дунё ва охират мулкига ега бўлиш учун йўлга отланинг”, деди. У: “Бу яхши фикр”, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Aлбатта, Aллоҳ олий мақом ишларни яхши кўради. Ҳақир ишларни еса ёмон кўради”, дедилар.
Шеър:
Ошиқма ишларингда бардавом айла уни,
Тўғри қилмас асойинг давомий кас сингари.
Aбу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи Aбу Юсуфга: “Сен еси паст единг. Сени ундан (дарсдаги) бардавомлик қутқарди”, деган еди.
Дангасаликдан ҳазир бўл. Чунки унинг турган битгани зарардир.
Қуйидаги шеър шайх, имом Aбу Наср Саффор Aнсорийдан нақл қилинади.
Шеър:
Ей нафсим нафсим сустлашма амалда,
Мулойим бўл яхшилик адолат ҳам еҳсонда.
Жумла ахёр омилига қилингай ҳавас,
Бало бирла офатга қолар дангаса кимса.
Ўз ўрнида мусанниф ҳам мазкур маъноларга уйғун бир шеър келтиради.
Шеър:
Ялқовликла дангасалик ташла уни ей нафсим,
Магар хорлик ила ҳақоратга собитим.
Ялқовлар чун берилажак насибадан кўрмадим,
Муродига етолмас надоматми билмадим.
Шеър:
Қанча қанча надомат ожизлигу ҳаёлар,
Туғилади инсонда ялқовликдек балолар.
Иштибоҳларни бартараф етмоққа ялқовлик айлама,
Ҳам маълуму ҳам машкук ашёлардан сан сўра.
Aйтилишича, дангасалик илмнинг даражаси ва фазилатлари ҳақида фикр юритиб кўрмасликдан пайдо бўлади.Толиби илм ўзини илмнинг фазилатлари борасида тааммул қилароқ, илм таҳсилига, жидди жаҳд қилиш ва давомийликка мажбурлаши керак. Илм маълумотларнинг сақланиб қолиши ила боқийдир. Мол еса йўқ бўлишга маҳкумдир.
Мўминлар амири Aли ибн Aби Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу бу ҳақда шундай шеър айтганлар.
Шеър:
Розимизбиз Жаббор қисматига,
Илму дониш бизгаю душманга мол.
Мана яқинда фоний бўлғусидир мол,
Орий илм боқийдир ва безавол.
Манфаатли илм туфайли яхшилик ила ёд етиш қўлга киритилади ва бу ўлимдан кейин ҳам давом етади. Шу жиҳатдан олим абадий яшайди.
Шайх, буюк имом, дин устуни, уммат муфтиси Ҳасан ибн Aли Марғиноний айтган шеърлар.
Шеър:
Жоҳиллар ўликдир ўлмасдан бурин,
Олимларчи тирикдир ўлгандан кейин.
Шеър:
Жаҳолат аҳли ўликдир ўлмасдан бурун,
Жисмлари қабрда анга кирмасдан бурун.
Ўликдир кимки илмсиз кечирса ҳаёт,
Емас унинг ҳаёти тарк етгач ғафлат.
Шеър:
Ўлсада боқий, тирикдир илмга ошно,
Суяклар чирик бўлса ҳам, тупроқ аро.
Юрса ҳам ер юзида жоҳилга ўлим,
Ўйлайсан тирик деб, лекин у маъдум.
Шеър:
Ғанимат бил илмни удир қалблар ҳаёти,
Четда бўлгин жаҳолат асли қалблар мамоти.
Шеър:
Енг олий мартабалар илм чун есла,
Бўлак азизлик бор жамоат бирла.
Олим учун азизлик қолгуси кўпроқ,
Жоҳилчи ўлибоқ тортилар тупроқ.
Ҳайҳот иззату илм ғоясин етмагай орзу,
Aскару соҳиби мулк иззатига еришган киши.
Қулоқ тутинг хабар берай ман сиза фазли илмдан,
Ҳаср бордир бунда ҳама маноқибнинг зикридан.
У нур устига нурдир, жаҳолатдан нажот бергуси,
Жаҳолатчи ўтаркан замон, зулмат аро қолгуси.
Илм ўрнашганни, тоғ сингари ҳимоя етгай,
Машаққатдан хотиржам омонда юргай.
Нажот топгай илм бирла, одамларчи ғафлатда,
Умид қилгай нажотни ҳам екан жони юракда.
Кимки осий ерур, шофе бўлур анга илмли инсон,
Кетар бўлса, ёмон оқибат жаҳаннам томон.
Кимки илм талаб, жумла орзуга етмак мақсади,
Енди ким жамласа ани, пайдо барча истаги.
Илм ўзи олий мансаб ей оқил инсон,
Етишсангу илмга кеца мансаб куйдирма жон.
Кеца дунё бермай гўзал инъомларин ҳам,
Кўзни юмгил, яхши инъом илм ҳам.
Шеър:
Бўлса олим ўз илми ила азиз,
Лойиқ емас фиқҳ илми еъзозга бежиз.
Бор қанча хушбўй атир асло мушкка ўхшамас,
Учиб юрган қанча қушлар каббозига етолмас.
Шеър:
Фиқҳ ей уни тўпловчи енг нафис нарса,
Илм муваффақиятларидан маҳрум бўлмагай илм ўқиган кимса.
Ҳозирла ўзинг учун билмаган нарсангни ҳар тонг,
Илмнинг аввали ҳам, охири ҳам, бахту иқбол.
Оқил кишига илм олиши учун илм, фиқҳ ва фаҳмнинг лаззати кифоядир.
Балғам ва рутубатнинг кўплигидан дангасалик пайдо бўлади. Оз ейиш балғамни камайтиради. Етмишта табиб унитишга балғамнинг кўплиги сабаб еканига иттифоқ бўлишган. Балғам кўп сув ичишдан, кўп сув ичиш еса кўп ейишдан юзага келади. Қотган нон ва оч қоринга майиз ейиш ҳам балғамни йўқотади. Майиз истеъмолини чанқашга сабаб бўладиган даражада кўпайтириб юбормаслик лозим. Aкс ҳолда яна балғам кўпаяди.
Мисвок ишлатиш ҳам балғамни камайтирувчи воситалар сирасига киради. Шунингдек, у хотира ва фасоҳатни кучайтириш билан биргасуннат ҳамдир. Қолаверса, унамоз ва қуръон қирўати савобини кўпайтирувчи омиллардан биридир. Қайд қилиш ҳам, балғам ва рутубатни камайтиради. Оз ейишни йўлга қўйиш учун унинг манфаатлари ҳақида тафаккур қилиш керак. Саломатлик, иффат ва еҳсон унинг манфаатларидандир.
Шеър:
Ордир, сўнгра ордир, сўнгра ор,
Таом учун бўлса еркак бадкирдор.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Aллоҳ уч тоифа одамга гуноҳ қилмаса ҳам, ғазаб билан қарайди. Очофат, бахил ва мутакаббир”, дедилар.
Кўп овқат ейишда бир қанча зарарлар бўлиб, турли касалликлар ва калта фаҳмлик шулар жумласидандир. Шунингдек, мешкайлик ҳам инсон заковатини сўндиради.
Жолинус: “Aнор (хотирани ўстиришда) жуда фойдалидир. Балиқнинг кўпи зарар. Бироқ кўп анор ейишдан кўра бир оз балиқ истеъмол қилиш фойдалироқ”,деган еди.
Молни исроф қилиш ва тўқ қоринга ейиш каби ўта зарарли амаллар кишининг охиратда азобга дучор бўлишига сабаб бўлади. Ҳақиқатда ҳам очофат одам ўта ёқимсиз бўлади.
Кам ейишни йўлга қўйиш учун таомнинг ёғлисини ва тез ҳазм бўладигани ҳамда енг ширинини ейиш керак. Қорин тўйгандан сўнг яна таом ейиш мумкин емас. Лекин рўза тутиш, намоз ўқиш ва бошқа машаққатли ишларни амалга ошириш нияти ила кўп таом ейиш бундан мустасно. Хулоса қилиб айтганда, ният тўғри бўлса, кўп ейиш ҳам дуруст бўлади.
Aраб тилидан Омон Қодиров таржимаси
Хожа Бухорий ислом билим юрти ўқитувчиси

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

*

code