​فضائل القرآن الكريم (Қуръони карим фазилатлари)
Muallif: Админ
Sana: 11.09.2020
131

أن أهل القرآن هم أهل الله.

“Албатта Қуръон аҳли – Аллоҳ таолонинг аҳлидир”.

أن ثواب تلاوة القرآن أعظم من أنفس أموال الدنيا.

“Қуръони карим тиловатининг савоби, дунё молларининг энг нафисидан ҳам улуғдир”.

أن كل حرف فيه بعشر حسنات.

“Қуръони карим ҳарфларининг ҳар бирига ўн савоб бордир”.

أنه يورث الإنسان الراحة والذكر الحسن في السماء والأرض.

“Қуръони карим инсонга роҳат, ер ва осмон борасида чиройли эслатма беради”.

أن كل آية يحفظها المسلم يرفعه الله بها درجة في الجنة.

“Мусулмон киши ёдлаган ҳар бир оят сабабли, Аллоҳ таоло унинг жаннатдаги даражасини кўтаради”.

أن الماهر بالقرآن يقرنه الله تعالى بأفضل الملائكة.

“Аллоҳ таоло Қуръони каримга моҳир бўлган кишини, энг афзал фаришталар қаторига қўшади”.

أن أفضل الناس هو من يتعلم القرآن ويعلمه.

“Инсонларнинг энг афзали Қуръонни таълим олиб сўнгра уни ўргатган кишидир”.

أنه يأتي شفيعًا لأصحابه الذين كانوا يعملون به في الدنيا.

“Дунёда Қуръони каримга амал қилганлар учун қиёмат кунида шафоатчи бўлади”.

أن صاحب القرآن يكرمه الله عز وجل عليه وعلى والديه يوم القيامة بأنواع عظيمة من التكريم.

“Аллоҳ азза ва жалла қиёмат кунида Қуръон соҳиби ва унинг ота-онасига улуғ шараф билан эҳтиром кўрсатади”.

أن البيت الذي يقرأ فيه القرآن تحصل فيه الخيرات والبركات ويحفظ الله تعالى أهل هذا البيت من كل سوء.

“Қуръони карим ўқилган уйга хайр-барака ёғилади ва Аллоҳ таоло мазкур хонадон эгаларини барча ёмонликлардан сақлайди”.

Интернет манбалари асосида тайёрланди.

Ў. Маҳмудов

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом

билим юрти ўқитувчиси

Админ