Yangiliklar
407

– Бутун дунёда, хусусан, ислом оламида тинчлик жуда ҳам зарурлиги сабабли Аҳли Сунна вал Жамоанинг Мотуридий таълимоти сув ва ҳавводек муҳимлиги янада аён бўлмоқда. Шу боис, Аҳли Сунна вал Жамоа йўналишининг забардаст имомларидан бўлган Имом Абу Мансур Мотуридий ҳазратларининг ақидавий таълимотларини кенг тарғиб этиш борасида кўп давлатларда, жумладан, Малайзия, Индонезия, Туркия каби давлатларда турли анжуманлар, йирик тадбирлар ўтказишга жуда катта ҳаракатлар қилинмоқда. Бироқ, бу борада Ўзбекистон ҳукумати дадил одимлади, биринчи бўлиб Имом Абу Мансур Мотуридий ҳазратлари таълимотини кенг тараннум этиш бўйича мазкур нуфузли анжуманни ташкил этди. Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Президентига чуқур миннатдорлик изҳор этаман!

Мана шу каби йирик халқаро анжуманларда иштирок этиш мен учун катта фахрдир. Бугунги кунда Ислом дунёсида мураккаб жараёнлар кечаётган бир даврда бу каби халқаро миқёсда ўтказилаётган нуфузли тадбир жуда ҳам улкан аҳамиятга эга. Қаердаки мотуридий таълимоти бўлса, шу жойда тартиб-интизом бўлиши муқаррардир. Улуғ Имом Мотуридий ҳазратлари шу диёрда таваллуд топгани ва ижод этгани сабаб ҳам, шу юртда доим аҳил-иноқлик, ҳамжиҳатлик, бирдамлик бўлишлиги даркордир. Шундай бўлиши учун тинимсиз ҳаракат қилаётган давлатингиз раҳбаридан ҳаммамиз миннатдор бўлишимиз керак. Мен ҳам ўз навбатида ўзгача чуқур ташаккуримни билдираман!

Таъкидлаш жоизки, Имом Мотуридий ҳазратлари ўз таълимотларида охир замон Пайғамбари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қолдирган таълимотларини асос қилиб олганлар. Шунинг учун ҳам мотуридий таълимоти бутун дунёга маълум ва машҳурдир. Барча мусулмонларнинг кўнглидан жой топгандир. Бу бетакрор ва беқиёс диёрда қадимдан цивилизация, тинчлик-осойишталик бўлиб келган. Сизларнинг раҳбариятларингиз билан олиб бораётган мана шундай ишларингизда бундан кейин ҳам бардавом бўлади.

Ўз навбатида таъкидлайманки, мен Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимовни нафақат катта устоз сифатида, қадрдон биродарим сифатида ҳам чексиз ҳурмат қиламан.
Ўзбекистон халқига, шу гўзал диёрнинг раҳнамоси – Президентига, Диний идора раҳбари – Шайх Усмонхон Алимов ҳазратларига ва анжуман ишига улкан муваффақиятлар тилайман!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muallif: Админ
Sana: 02.03.2020
305
406

Муҳаммад Юсуф Усмон, Малайзиядаги ислом цивилизацияси маркази директори:

– Буюк имом, Мотуридия таълимоти асосчиси Абу Мансур Мотуридий илмий-маънавий меросига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келиб, фурсатдан фойдаланиб, Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларини томоша қилдик. Очиғи, амалга оширилаётган бу даражадаги кенг қамровли ислоҳотлар, қурилиш ва бунёдкорлик ишларини кўриб лол қолдик.

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида барча соҳалар қатори диний-маърифий йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларни бутун дунё, хусусан малайзияликлар ҳам катта қизиқиш билан кузатиб бормоқда.

Ислом оламининг энг етук мутафаккирлари Ўзбекистон диёридан етишиб чиққан. Бугун юртингизда ушбу улуғ зотлар илмий-маънавий меросига ҳурмат юқори даражада. Бу борада олиб борилаётган тадқиқот ишлари яхши йўлга қўйилган. Кейинги уч йилда ушбу йўналишдаги илмий тадқиқотларни кучайтириш мақсадида халқаро даражадаги марказлар ташкил этилгани эътирофга муносиб.

Бугун ушбу марказлар дунё илм аҳли билан фикрлашмоқда, маълумот алмашмоқда. Малайзиядаги ислом цивилизацияси маркази ҳам Ўзбекистондаги қатор муассасалар билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Жумладан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан самарали келишувларга эришганмиз.

Ўтказилаётган мазкур конференциядан ҳам умидимиз катта. Конференцияда ислом оламининг йирик тадқиқот марказлари раҳбарлари, уламолар иштирок этиши кутилаяпти.

Анжуман илмий ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, Абу Мансур Мотуридий таълимоти бўйича ислом оламида олиб борилаётган тадқиқот ишлари юзасидан маълумот алмашиш имконига эга бўламиз.

Конференция ташаббускори бўлган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.

манба: ЎзА

Muallif: Админ
Sana: 02.03.2020
282
405

Хабарингиз бор, буюк мутафаккир, калом илмининг асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридий таваллудининг 1150 йиллиги муносабати билан жорий йил 3-5 март кунлари Самарқандда “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро анжуман ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу анжуман Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Мисрнинг ал-Аҳзар мажмуаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Анжуманга кўплаб хорижий илмий тадқиқот марказларининг олимлари, олий ўқув юртлари устозлари, уламолар, мутахассис ва тадқиқотчилар ҳамда мамлкатмизнинг етук диний уламолари, имом-хатиблар ташрифи кутилмоқда.

Бугун, 2 март куни Ўзбекситон муслмонлари идораси, раиси, муфтий Усмонхон Алимов Самарқандга ташриф буюрдилар. Муфтий ҳазратлари анжуманга тайёргалик ишларининг бориши билан танишиб, ташриф буюрувчи меҳмонларни қабул маросимини ўтказадилар.

Шунингдек, вилоят вакиллиги биносида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Ў.Ҳасанбаев бошчилигида анжуманга тайёргарлик, меҳмонларни кутиб олиш ва бошқа ташкилий масалалар юзасидан ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

3 мартдан бошланадиган анжуманнинг асосий мажлиси Самарқанд шаҳридаги “Форумлар мажмуаси”, шўъба йиғилишлари эса Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ҳадис илми мактабида бўлиб ўтади.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати

Muallif: Админ
Sana: 02.03.2020
282
404

«Динни илм билан асра».

Абу Мансур Мотуридий

Маълумки, 2020 йил 3-5март кунлари Самарқанд шаҳрида буюк ватандошимиз калом илми равнақига улкан ҳисса қўшган Абу Мансур Мотуридийнинг илмий меросини чуқур ўрганиш Мотуридийлик таълимотининг мусулмон уммати ҳамжиҳатлигини таъминлашга қўшган ҳиссасини очиб бериш ҳамда Ўзбекистоннинг Ислом цивилизацияси маркази сифатидаги мақомини кенг тарғиб этиш мақсадида «Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимотини: ўтмиш ва бугун»мавзусида халқаро конференция ўтказилади. Конференция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро Ислом Академияси ва Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

Анжуман доирасида Мовароуннаҳрда калом илмининг ривожланиши Абу Мансур Мотуридий ҳаёт йўли ва унинг асарларида кўтарилган мавзулар таҳлили ҳамда сўнги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар кенг муҳокама қилинади.

Ушбу конференция муносабати билан 1 март куни Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган «Hilol nashr» нашриёт-матбаасига ақоид (калом), мантиқ ва усулул-фиқҳ илмлари соҳасидаги етук олим, шайх Саъид ибн Абдуллатиф Фуда ташриф буюрдилар.

Замонамизнинг етук олими шайх Саъид ибн Абдуллатиф Фуда даставвал «Hilol nashr» савдо дўкони фаолияти билан яқиндан танишдилар.

«Hilol nashr» нашриёт-матбааси раҳбари, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ шайх Саъид Абдуллатиф Фудани кутиб олдилар. Сўнгра фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг ҳаётлари ва илмий мерослари, таълиф ва таржима асарлари билан яқиндан таништирдилар.

Савдо дўконидан сўнг усулул-фиқҳнинг етук олим, шайх Саъид Абдуллатиф Фуда ҳафизаҳуллоҳ «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасига ташриф буюрдилар. Азиз меҳмон масжидда аср намозини жамоат билан адо қилдилар. Намоздан кейин юртимиз меҳмони шайх Фуда ушбу масжид кутубхонаси, мажмуанинг конференц зали ва бу ердаги қулайликларни кўриб динимизга бўлаётган эътибордан мамнун бўлдилар.

Ташриф якунида юртимизнинг азиз меҳмони хайрли дуолар қилдилар.

Маълумот ўрнида шуни қайд этиш керакки, шайх Фуда салаф солиҳлар авлоди, тафсир, усул, балоғат ва сарф илмларининг билимдони, муҳаққиқ олим шайх Иброҳим Халифа билан ҳам доимий алоқада бўлиб келадилар. Шайх Иброҳим Халифа бугунги кунда ҳам шайх Саъид Фуданинг устозларидан бири саналади. Айнан шу зот шайх Фуда ҳазратларига Аҳли сунна манҳажида тойилган аҳли бидъатларга раддия бериш борасида кўрсатма берганлар. Шайх Иброҳим Халифа шогирди шайх Фудага кўп илмлардан, жумладан, тафсир, ҳадис, тавҳид, усул, мантиқ ва балоғат илмларидан ижоза берганлар. Таъкидлаш жоизки, шайх Иброҳим Халифа бунгача ҳеч кимга бундай ижозалар бермаганлар.

Қолаверса, Шайх Саъид Фуда устози шайх Анбатовийнинг раҳбарликлари остида Варш қироати асосларини ҳам ўрганганлар.

Islom.uz портали таҳририяти

Muallif: Админ
Sana: 02.03.2020
312
403

Muhammad Zubar Usmoniy, Pokiston fiqh qo‘mitasi raisi, Karachi universiteti doktori:

– Imom Abu Mansur Moturidiy va motrudiylik ta’limotini o‘rganishga bag‘ishlangan xalqaro konfrensiyaga O‘zbekistondan ko‘ra boshqa munosibroq joy yo‘q, mening nazarimda. Zero, ahli sunna val jamoa e’tiqodini ma’lum bir tizimga solgan, o‘zidan so‘ng kuchli ilmiy maktab qoldirgan Imom Moturdiyning shu muqaddas zaminda kamolga yetgan.

Men fiqhda hanafiy mazhabi, e’tiqodda motrudiy ta’limoti asosida e’tiqod qiluvchi shaxs sifatida shuni aytamanki, O‘zbekiston zabardast ulamolarga beshik bo‘lgan yurt. Pokiston xalqi kabi motrudiy ta’limoti asosida e’tiqod qiluvi yurtlar fiqh ilmida Imom Marg‘iloniy, Ubaydulloh ibn Mas’ud, e’tiqodda Abu Mansur Moturidiy, Abu Mu’in Nasafiydek insonlarni yetishtirib bergan bu yurtdan minnatdormiz.

Muallif: Админ
Sana: 02.03.2020
268