Yangiliklar
535
Hurmatli abituriyentlar O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi o‘rta maxsus islom ta’lim muassasalari hamda Hadis ilmi maktabiga 2020-2021 o‘quv yili uchun abituriyentlarning hujjatlarini qabul qilish 2020 yil 10 iyul kuni soat 20:00 ga qadar qabul.muslim.uz portali orqali masofaviy tarzda amalga oshiriladi.
Soat 20:00 dan keyin hujjatlarini qabul qilish to‘xtatiladi, faqatgina pasport ma’lumotingiz bo‘yicha hujjat qabul qilingani, ko‘rib chiqilayotgani yoki rad etilgani to‘g‘risida ma’lumot olishingiz mumkin.

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Ta’lim va ilmiy-tadqiqot bo‘limi
Muallif: Админ
Sana: 09.07.2020
370
534

Китоб шаҳридаги Хожа Бухорий номли ўрта махсус ислом билим юрти 1992 йил 2 сентябрдан ўз фаолиятини бошлаган.

Билим юрти Китоб шаҳридаги Заргарлик кўчаси 4-уйда жойлашган. Билим юртига Саид Аҳмад Вали Кулоҳдўз Хожа Бухорийнинг номлари берилган. Билим юрти ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши қарорлари ва ўз Низомига асосланиб амалга оширади.

Билим юрти битирувчиларига бериладиган ихтисослик:

Исломшунос, имом хатиб ва араб тили мураббийси.

Билим юртида ўқиш муддати 4 йил.

Таълим шакли – кундузги ва шартнома (контракт тўлови) асосида.

Таълим тили жараёни – ўзбек тилида.

2019-2020 ўқув йили учун шартнома миқдори 7 805 000 (Етти миллион саккиз юз беш минг) сўм деб белгиланган. Янги ўқув йилида шартнома миқдори ўзгариши мумкин.

Бошқа вилоятлардан келган талабалар ётоқхона билан таъминланади.

"Хожа Бухорий" ўрта махсус ислом таълим муассасасидаабитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш тартиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлар ҳужжатлари масофавий тарзда qabul.muslim.uz сайти орқали қабул қилинади.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

– паспорт (электрон шаклда);

– 3х4 расм бир дона (электрон шаклда);

– аттестат ёки диплом (академик лицей, ўрта махсус касб-ҳунар коллежини тамомлаганлик тўғрисида) электрон шаклда;

– тил билиши тўғрисидаги сертификат (аттестат ёки дипломида ёзилган чет тилидан бошқа хорижий тилда топширмоқчи бўлганлар учун) электрон шаклда.

Қабул имтиҳонлари тест синови шаклида ўтказилади.

- 1-блок “Чет тили” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл;

- 2-блок “Тарих” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл.

Телефон: 0-375 - 54-27-225.Факс: 54-27-425

Билим юрти сайти: xojabuxoriy.uz

Билим юртининг манзили: Китоб шаҳар Заргарлик кўчаси 4-уй

Билим юрти қабул ҳайъати

Muallif: Админ
Sana: 09.07.2020
361
522

Муфтий ҳазратлари Баткен шаҳридаги семинарда нутқ сўзладилар

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон делегациясининг Қирғизистон давлатига ташрифи доирасида Қирғизистоннинг Баткен шаҳрида “Диний ва миллий муносабатлар уйғунлиги ҳамда ўзаро ҳамжиҳатликнинг долзарб масалалари" мавзусидаги семинар бўлиб ўтди.
Мулоқотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик муносабатлари йилдан-йилга ривож топиб бораётгани, муборак динимизда қўшничилик ришталарига алоҳида эътибор берилгани ҳамда қўшнига яхшилик қилиш ҳақида қўплаб тавсиялар келгани ҳақида Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлар асосида баён қилиб бердилар. Шунингдек, бугунги мураккаб даврда зиддиятли масалаларни ҳал этишда турли фитналарга берилмаслик, гап-сўзларга учмаслик ва ҳар қандай вазиятда оғир-босиқ бўлиш муҳимлигига муфтий ҳазратлари алоҳида урғу қаратдилар.
Семинарда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Мақсадбек Токтамушев, Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ва бошқа мутасаддилар ўз чиқишлари билан қатнашдилар.
Сўзга чиққан нотиқлар узоқ йиллик тарих давомида халқларимиз ҳамжиҳатликни ҳамиша қўллаб-қуватлаб келгани, юзага келган қалтис вазиятларда оқиллик ва вазминлик билан иш тутиш зарурлигини алоҳида таъкидладилар. Мана шундай паллаларда қўшқанот бўлиб, биргаликда иш юритиш, барча муаммоларни очиқ муҳокама қилган ҳолда ҳал этиш ҳар қачонгидан ҳам зарур эканини маълум қилдилар.
Шунингдек, икки давлат ўртасидаги диний-маърифий соҳадаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, чегарадош ҳудудларда фаолият юритувчи имомларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва мулоқотини ривожлантириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида аҳиллик, ўзаро ҳурмат, яхши қўшничилик тамойилларини тарғиб қилиш, ўзаро ҳамжиҳатликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикрлар алмашдилар.
Сафар давом этмоқда, жараёнларни сайтимиз орқали кузатиб боринг.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muallif: Админ
Sana: 25.06.2020
278
521

Бугун, 25 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Қирғизистон давлатига сафари бошланди. Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Мақсадбек Токтамушев бошчилигидаги бир гуруҳ мутасаддилар Ўзбекистон делегациясини кутиб олдилар.

Ҳозирги кунда мамлакатларимиз раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан ҳамкорлик алоқалари кейинги йилларда кенг қулоч ёймоқда. Айниқса, минтақа мамлакатлари диний идоралари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилганини алоҳида қайд этиш керак. Ўтган Рамазон ойи ва ҳайит байрамлари кунини белгилаш ва намоз вақтларини аниқлашда олиб борилган уламолар ҳамкорлиги сўзимизга яққол мисол бўла олади.
Бугун бўлиб ўтаётган мулоқотлар мамлакатлар ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик муносабатларининг узвий давоми сифатида майдонга келди. Мулоқотларда қардош халқлар ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш, ҳозирги кундаги турли таҳдидларга қарши биргаликда курашиш, мўмин-мусулмонлар бирдамлигини таъминлаш каби масалаларга алоҳида урғу қаратилади.
Сафар жараёнларини сайтимиз орқали кузатиб боринг.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muallif: Админ
Sana: 25.06.2020
202
517

O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi Oliy va o‘rta maxsus islom ta’lim muassasalariga abiturinetlarning hujjatlarini qabul qilish jarayonlari texnik sabablarga ko‘ra


Hadis ilmi maktabi va o‘rta maxsus islom ta’lim muassasalarida
2020 yilning 20 iyunidan 10 iyuligacha (shu kuni ham),

Toshkent islom instituti va Mir Arab oliy madrasasida 2020 yilning 20 iyunidan 20 iyuligacha (shu kuni ham) bo‘lib o‘tishi belgilandi.

Muallif: Админ
Sana: 19.06.2020
268